Эртага Самарқандда фавворалар сайли ўтказилади

© Фото: Рамиз БахтияровДети возле фонтана в парке
Дети возле фонтана в парке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2022
Oбуна бўлиш
1 май куни Самарқандда фавворалар сайли ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Эртага, 1 май куни - Самарқандда фавворалар сайли ўтказилади. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати Sputnik мухбирига хабар қилди.
Фавворалар атрофида ташкил этилган саҳнада “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлими, “Баркамол авлод” маркази аъзолари, шаҳар ва туман болалар мусиқа ва санъат мактаби, Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаби ҳамда умумтаълим мактаблари ўқувчилари, бадиий жамоалар ўз чиқишлари билан иштирок этади.
Сайиллар бутун вилоят бўйича ўтказилади.
1 май - Самарқанд фавворалари сайли куни 2015 йилдан буён бу тадбир анъанага айланиб, ҳар йили кенг нишонланадиган бўлди. Афсуски, 2020-2021 йилларда коронавирус пандемияси авж олгани, карантин талаблари кучайтирилгани сабаб сайил ўтказилмаганди.
Фавворалар сайли Самарқанд шаҳридаги Кўксарой ва Театр майдонларида, Университет хиёбонларида, Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилган майдонда, Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий ҳайкаллари ўрнатилган ҳудудда, “Шоирлар боғи” ва Самарқанд темир йўл вокзали майдонидаги фавворалар атрофида ўтказилган.
Янгиликлар лентаси
0