https://sputniknews.uz/20220429/uzbekistan-airways-ramazon-hayiti-kunlarida-chegirma-elon-qildi-24286108.html
Uzbekistan Airways Рамазон ҳайити кунларида чегирма эълон қилди
Uzbekistan Airways Рамазон ҳайити кунларида чегирма эълон қилди
Sputnik Ўзбекистон
Рамазон ҳайти кунларида “Ўзбекистон темир йўллари” ҳам “Афросиёб” поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилишини эълон қилган. 29.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-29T16:52+0500
2022-04-29T16:52+0500
2022-04-29T16:52+0500
туризм
uzbekistan airways
чегирмалар
рамазон ҳайити
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1349/60/13496051_499:229:1024:524_1920x0_80_0_0_c8c55ae93e27c1c011eab462c9727cbd.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатга катта чегирмалар эълон қилинди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Рамазон Ҳайити байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида, 3-4-5 май кунлари, Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида 767/768-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.Бундан ташқари, “Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган маданий мерос объектлари (зиёратгоҳ ва қадамжолар)да 30 апрель ҳамда 1-2-3-4 май саналарида мамлакат фуқаролари учун кириш чипталар нархига катталар учун 20 фоиз ҳамда ёшлар учун 50 фоиз чегирмалар жорий қилинган.Шу билан бирга, Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways 2 майдан 5 майгача Термиз, Нукус, Бухоро, Урганч ва Андижонга қўшимча авиақатновларни амалга оширади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1349/60/13496051_564:218:1024:563_1920x0_80_0_0_ef57102efbbad3312aad6c4f3aaa1604.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, uzbekistan airways, чегирмалар, рамазон ҳайити
туризм, uzbekistan airways, чегирмалар, рамазон ҳайити
Uzbekistan Airways Рамазон ҳайити кунларида чегирма эълон қилди
Рамазон ҳайти кунларида “Ўзбекистон темир йўллари” ҳам “Афросиёб” поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилишини эълон қилган.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Рамазон ҳайити байрами муносабати билан ички саёҳатга катта чегирмалар эълон қилинди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Унга кўра, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан байрам муносабати билан 2022 йил 2 майдан 4 майгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50 фоиз чегирма жорий қилинган.
Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Рамазон Ҳайити байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида, 3-4-5 май кунлари, Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида 767/768-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, “Вақф” хайрия жамоат фонди тасарруфидаги пуллик кириш чипталари жорий қилинган маданий мерос объектлари (зиёратгоҳ ва қадамжолар)да 30 апрель ҳамда 1-2-3-4 май саналарида мамлакат фуқаролари учун кириш чипталар нархига катталар учун 20 фоиз ҳамда ёшлар учун 50 фоиз чегирмалар жорий қилинган.
Шу билан бирга, Рамазон ҳайити муносабати билан Uzbekistan Airways 2 майдан 5 майгача Термиз, Нукус, Бухоро, Урганч ва Андижонга қўшимча авиақатновларни
амалга оширади.