https://sputniknews.uz/20220429/termitlar-keltirgan-zarar-40-milliard-aqsh-dollarga-etdi-24278298.html
Янги хавф: Термит чумолилари улкан зарар келтирмоқда
Янги хавф: Термит чумолилари улкан зарар келтирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Термитларнинг кўпайиш сабаби дунё миқёсида иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳамда антропоген омилларнинг авж олиши билан боғланмоқда. 29.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-29T12:07+0500
2022-04-29T12:07+0500
2022-04-29T12:17+0500
жамият
олимлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/590/63/5906305_0:0:1001:563_1920x0_80_0_0_82f17b8897531d09a5fb3d1856185f08.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Термитларнинг дунё миқёсида ҳар йили келтирадиган зарари 40 миллиард АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Зоология институти директори Бахтиёр Холматов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди. Ўзбекистонда термитлар аҳоли турар жойлари, тарихий-маданий обидалар, ижтимоий соҳа объектлари ва иншоотлардаги ёғоч-тахта қурилиш материалларига зарар келтирмоқда. Ўтказилган мониторинг натижасида қуйидаги ҳолатлар аниқланган: Бунда, Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари термитлар томонидан кучли зарарланган ҳудудлар ҳисобланади.Маълумот учун, дунёда термитларнинг 3000 га яқин тури мавжуд бўлиб, улар қир чумолилар ёки оқ чумолилар (Isoptera) деб ҳам аталади. Улар асосан, тропик ва субтропик мамлакатларда тарқалган ва чумолиларга ўхшаб жамоа бўлиб уяларда яшайди. Ўзбекистонда термитларнинг 2 тури Туркистон термити Anacanthotermes turkestanicus Jacobs., 1904 ҳамда катта Каспий орти термити Anacanthotermes ahngerianus Jacobs., 1904 турлари республикамизнинг деярли барча вилоят ҳудудларида учрайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/590/63/5906305_124:0:875:563_1920x0_80_0_0_ec906858603e831efa6274035f081afe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, олимлар
Янги хавф: Термит чумолилари улкан зарар келтирмоқда
12:07 29.04.2022 (янгиланди: 12:17 29.04.2022) Термитларнинг кўпайиш сабаби дунё миқёсида иқлим ўзгариши, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши ҳамда антропоген омилларнинг авж олиши билан боғланмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Термитларнинг дунё миқёсида ҳар йили келтирадиган зарари 40 миллиард АҚШ долларини ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Зоология институти директори Бахтиёр Холматов АОКАда ўтказилган брифингда
маълум қилди.
Ўзбекистонда термитлар аҳоли турар жойлари, тарихий-маданий обидалар, ижтимоий соҳа объектлари ва иншоотлардаги ёғоч-тахта қурилиш материалларига зарар келтирмоқда. Ўтказилган мониторинг натижасида қуйидаги ҳолатлар аниқланган:
Аҳоли турар жойларида
– 18 958 та ҳолат;Маданий-тарихий обидаларда
– 46 та ҳолат;Стратегик аҳамиятга эга бўлган объектларда-
15 та ҳолат;Ижтимоий соҳа объектларида
– 98 та ҳолат;Дала ва чўл зоналари, қабристонлар ва бошқа очиқ жойларда
– 1082 та майдонлар термитларнинг мавжудлиги аниқиланган.
Бунда, Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари термитлар томонидан кучли зарарланган ҳудудлар ҳисобланади.
Энг ачинарлиси - термитлар ўзбек халқининг бир неча асрлардан бери авлоддан авлодга ўтиб келаётган ноёб халқ амалий санъати дурдоналари ҳисобланган ёғоч ўймакорлиги намуналарига ҳам жиддий зарар етказмоқда ва ҳатто фавқулодда ҳолатлар келиб чиқишига сабаб бўлмоқда, - дейди олим
Маълумот учун, дунёда термитларнинг 3000 га яқин тури мавжуд бўлиб, улар қир чумолилар ёки оқ чумолилар (Isoptera) деб ҳам аталади. Улар асосан, тропик ва субтропик мамлакатларда тарқалган ва чумолиларга ўхшаб жамоа бўлиб уяларда яшайди. Ўзбекистонда термитларнинг 2 тури Туркистон термити Anacanthotermes turkestanicus Jacobs., 1904 ҳамда катта Каспий орти термити Anacanthotermes ahngerianus Jacobs., 1904 турлари республикамизнинг деярли барча вилоят ҳудудларида учрайди.