https://sputniknews.uz/20220429/rossiya-brendi-ozbekiston-poyabzallarini-import-qilishga-qiziqmoqda-24279448.html
Россия бренди Ўзбекистон поябзалларини импорт қилишга қизиқмоқда
Россия бренди Ўзбекистон поябзалларини импорт қилишга қизиқмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонга чарм-поябзал соҳасидаги россиялик дизайнер ва технологлар жалб этилиши кутилмоқда 29.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-29T13:19+0500
2022-04-29T13:19+0500
2023-04-05T18:37+0500
иқтисод
пойабзал
экспорт
ҳамкорлик
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/147/38/1473851_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_b07a3f4065df61e6bc11a9cfca9cd08a.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия бренди Ўзбекистондаги корхоналардан учта сегментдаги чарм-поябзал маҳсулотларини харид қилади. Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” уюшмаси хабар бермоқда. Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакатда ишлаб чиқарилган поябзаллар экспортининг Россия бозоридаги кўламини кенгайтиришга келишиб олишди.Музокаралар давомида, аёллар либосларини яратиб келаётган “SOL” бренди ўзбек корхоналари билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди. Ушбу бренд ҳозирда Хитой билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.Айтилишича, ушбу бренд Ўзбекистондаги корхоналардан дастлаб люкс тоифасидаги поябзалларни харид қилади. Ҳозирги босқичда ҳар бир ўлчамдан 100 донадан сотиб олиш режалаштирилмоқда.Шунингдек, спорт ва болалар поябзаллари харидини ҳам амалга ошириш бўйича манфаатли таклифлар кўриб чиқилди.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзчармсаноат" Россиянинг "Avanti" МЧЖ компанияси раҳбарияти билан Ўзбекистон корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Россияга экспорт қилиш масаласини муҳокама қилган эди. Унда поябзал ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/147/38/1473851_188:0:1313:844_1920x0_80_0_0_7520a1aea14b123673e9b21bed3520db.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, пойабзал, экспорт, ҳамкорлик, россия
иқтисод, пойабзал, экспорт, ҳамкорлик, россия
Россия бренди Ўзбекистон поябзалларини импорт қилишга қизиқмоқда
13:19 29.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Ўзбекистонга чарм-поябзал соҳасидаги россиялик дизайнер ва технологлар жалб этилиши кутилмоқда
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Россия бренди Ўзбекистондаги корхоналардан учта сегментдаги чарм-поябзал маҳсулотларини харид қилади. Бу ҳақда “Ўзчармсаноат” уюшмаси
хабар бермоқда.
“Ўзчармсаноат” уюшмаси россиялик дизайнер ва технологларни жалб этиш ҳамда чарм-поябзал соҳасида икки томонлама алоқалар кўламини янада кенгайтириш мақсадида Россия енгил саноат ва ўрмон хўжалиги саноати комплекси департаменти делегацияси аъзолари билан учрашди.
Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва мамлакатда ишлаб чиқарилган поябзаллар экспортининг Россия бозоридаги кўламини кенгайтиришга келишиб олишди.
Музокаралар давомида, аёллар либосларини яратиб келаётган “SOL” бренди ўзбек корхоналари билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди. Ушбу бренд ҳозирда Хитой билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Айтилишича, ушбу бренд Ўзбекистондаги корхоналардан дастлаб люкс тоифасидаги поябзалларни харид қилади. Ҳозирги босқичда ҳар бир ўлчамдан 100 донадан сотиб олиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, спорт ва болалар поябзаллари харидини ҳам амалга ошириш бўйича манфаатли таклифлар кўриб чиқилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ўзчармсаноат" Россиянинг "Avanti" МЧЖ компанияси раҳбарияти билан Ўзбекистон корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни Россияга экспорт қилиш масаласини муҳокама қилган эди. Унда поябзал ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистонда қўшма корхона ташкил этиш
имкониятлари кўриб чиқилган.