https://sputniknews.uz/20220429/maxsus-tashkil-qilingan-prokuratura-zomin-va-baxmal-tabiatini-muhofaza-qiladi-24277185.html
Махсус ташкил қилинган прокуратура Зомин ва Бахмал табиатини муҳофаза қилади
Махсус ташкил қилинган прокуратура Зомин ва Бахмал табиатини муҳофаза қилади
Sputnik Ўзбекистон
Ихтисослаштирилган прокуратура ушбу туманларнинг экологик ҳолатини яхшилаш ва экотуризмни ривожлантириш бўйича муаммоларни бартараф этиш ишлари билан... 29.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-29T11:09+0500
2022-04-29T11:09+0500
2022-04-29T11:09+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
жиззах
зомин санаторийси
президент қарори
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/818/67/8186785_0:139:1281:859_1920x0_80_0_0_d32176dcc8cfad5cd6e99a83246664b4.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Зомин ва Бахмал туманларида табиатни муҳофаза қилиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.Ихтисослаштирилган прокуратура Ўзбекистон президентининг 27 апрель куни имзоланган “Жиззах вилоятида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинмоқда. Прокуратурани ташкил этишдан асосий мақсад табиатни муҳофаза қилиш, табиий ҳудудлар эгаллаган ерлар ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашдан иборат.Айтилишича, прокуратурага экотуризмни ривожлантириш бўйича муаммоларни бартараф вазифаласи ҳам юклатилмоқда.Маълумот учун, ўтган йили Жиззах вилоятига 340 минг нафардан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган. Франция, Россия, Германия, Хитой, Туркия ва МДҲ мамлакатларидан келганларнинг сони 1 минг 200 нафарга яқин бўлган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/818/67/8186785_65:0:1210:859_1920x0_80_0_0_cbf922d782b178be7893d3aa6f60b5d9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, жиззах, зомин санаторийси, президент қарори
жамият, ўзбекистон, ўзбекистон экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, жиззах, зомин санаторийси, президент қарори
Махсус ташкил қилинган прокуратура Зомин ва Бахмал табиатини муҳофаза қилади
Ихтисослаштирилган прокуратура ушбу туманларнинг экологик ҳолатини яхшилаш ва экотуризмни ривожлантириш бўйича муаммоларни бартараф этиш ишлари билан шуғулланади.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Зомин ва Бахмал туманларида табиатни муҳофаза қилиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги
хабар бермоқда.
Ихтисослаштирилган прокуратура Ўзбекистон президентининг 27 апрель куни имзоланган “Жиззах вилоятида табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижросини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил қилинмоқда.
Қарорга кўра, табиатни муҳофаза қилиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура 8 нафар штат бирлигидан иборат бўлади. У Зомин табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назоратни амалга оширади. Шунингдек, ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этади.
Прокуратурани ташкил этишдан асосий мақсад табиатни муҳофаза қилиш, табиий ҳудудлар эгаллаган ерлар ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини яхшилашдан иборат.
Айтилишича, прокуратурага экотуризмни ривожлантириш бўйича муаммоларни бартараф вазифаласи ҳам юклатилмоқда.
Маълумот учун, ўтган йили Жиззах вилоятига 340 минг нафардан ортиқ маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрган. Франция, Россия, Германия, Хитой, Туркия ва МДҲ мамлакатларидан келганларнинг сони 1 минг 200 нафарга яқин
бўлган.