“Utair” Тюмень ва Сургутдан Тошкентга янги рейсни йўлга қўяди

© SputnikСамолёт авиакомпании "ЮТэйр". Архивное фото
Самолёт авиакомпании ЮТэйр. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Oбуна бўлиш
Тюмендан Тошкентга парвозлар 28 апрель, Сургутдан эса 5 майдан бошлаб амалга оширилади.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россиянинг “Utair” авиакомпаниясининг баҳор-ёз жадвалига кўра, Ўзбекистонга 2 та янги рейс йўлга қўйилади. Бу ҳақда авиакомпания хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Тюмендан Тошкентга парвозлар 28 апрель, Сургутдан эса 5 майдан бошлаб амалга оширилади. Тюмень ва Сургутдан самалётлар Тошкентга ҳар пайшанба кунлари учади.
Шунингдек, авиакомпания Москвадан Тошкентга ҳар кунлик парвозларни давом эттирмоқда.
“Компания шу йилнинг баҳор-ёз жадвалида 100 дан ортиқ йўналиш бўйича парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ “Россия” авиакомпанияси 2 майдан бошлаб Москвадан Бухоро, Самарқанд, Урганч шаҳарларига мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиши хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0