https://sputniknews.uz/20220428/samarqandlik-hattot-quron-kitobini-kochirib-yozdi-24267977.html
Самарқандлик ҳаттот Қуръон китобини кўчириб ёзди
Самарқандлик ҳаттот Қуръон китобини кўчириб ёзди
Қуръони карим 3 йил мобайнида ёзилди ва умрбоқий, ҳар икки томонига ҳам ёзиш мумкин бўлган ва сувда ивимайдиган Самарқанд қоғозидан фойдаланилди. 28.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-28T20:08+0500
2022-04-28T20:08+0500
2022-04-28T20:08+0500
маданият
самарқанд вилояти
қуръони карим
ўзбекистон мусулмонлари идораси
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1c/24268058_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_0c9079c3701beb159a52b63e3e4baf45.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Самарқандлик ҳаттот Абдужалил Эргашев 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини ёзди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги хабар бермоқда. Ҳатотнинг айтишича, Самарқанд қоғози ўзининг умрбоқийлиги, ҳар икки томонига ҳам ёзиш мумкин бўлганлиги ҳамда сувда ивимаслиги билан шуҳрат қозонган. Шунинг учун китоб варақларига шу қоғоздан фойдаланилган.Маълумот учун, Самарқанд қоғози “Конигил-Мерос” қоғоз ишлаб чиқариш ҳунармандчилик марказида ишлаб чиқилади. Қоғозлар аҳоли орасида “балх тути” деб аталувчи тут нави пўстлоғидан тайёрланади. Бугунги кунда самарқанд қоғозидан нафақат Ўзбекистон, балки Япониядаги қадимий ёзма битиклар ва нодир асарларни қайта таъмирлашда кенг фойдаланилмоқда. Қуръони каримнинг бизгача етиб келган 10 та қадимий қўлёзмаси мавжуд. Улар “Бирмингем Қуръони қўлёзмаси”, “Сана қўлёзмаси”, “Тўпқопи қўлёзмаси”, “Қуръоннинг Самарқанд қўлёзмаси”, “Санкт-Петербургдаги Қуръон”, “Ҳаворанг Қуръон”, “Ибн ал-Баваба”, “Аналус қўлёзмаси”, “Мағриб қўлёзмаси”, “Севиля Қуръони” деб аталади. Қуръоннинг йирик ва энг қадимий нусхаларидан бири – “Усмон Мусфаҳи” ҳам Ўзбекистонда, “Мўйи Муборак” мадрасасида сақланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1c/24268058_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_f3564efa2ecddb0d36357dccfd8adcac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
маданият, самарқанд вилояти, қуръони карим, ўзбекистон мусулмонлари идораси
маданият, самарқанд вилояти, қуръони карим, ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқандлик ҳаттот Қуръон китобини кўчириб ёзди
Қуръони карим 3 йил мобайнида ёзилди ва умрбоқий, ҳар икки томонига ҳам ёзиш мумкин бўлган ва сувда ивимайдиган Самарқанд қоғозидан фойдаланилди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Самарқандлик ҳаттот Абдужалил Эргашев 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини ёзди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги
хабар бермоқда.
“Ушбу улуғ каломлар битилган китобни уч йил мобайнида 310 вараққа (2 томонлама), 620 саҳифада араб куфи хатида ёзишга муваффақ бўлдим”, - дейди ҳаттот.
Ҳатотнинг айтишича, Самарқанд қоғози ўзининг умрбоқийлиги, ҳар икки томонига ҳам ёзиш мумкин бўлганлиги ҳамда сувда ивимаслиги билан шуҳрат қозонган. Шунинг учун китоб варақларига шу қоғоздан фойдаланилган.
Маълумот учун, Самарқанд қоғози “Конигил-Мерос” қоғоз ишлаб чиқариш ҳунармандчилик марказида ишлаб чиқилади. Қоғозлар аҳоли орасида “балх тути” деб аталувчи тут нави пўстлоғидан тайёрланади. Бугунги кунда самарқанд қоғозидан нафақат Ўзбекистон, балки Япониядаги қадимий ёзма битиклар ва нодир асарларни қайта таъмирлашда кенг
фойдаланилмоқда. Қуръони каримнинг бизгача етиб келган 10 та қадимий қўлёзмаси мавжуд. Улар “Бирмингем Қуръони қўлёзмаси”, “Сана қўлёзмаси”, “Тўпқопи қўлёзмаси”, “Қуръоннинг Самарқанд қўлёзмаси”, “Санкт-Петербургдаги Қуръон”, “Ҳаворанг Қуръон”, “Ибн ал-Баваба”, “Аналус қўлёзмаси”, “Мағриб қўлёзмаси”, “Севиля Қуръони” деб
аталади. Қуръоннинг йирик ва энг қадимий нусхаларидан бири – “Усмон Мусфаҳи” ҳам Ўзбекистонда, “Мўйи Муборак” мадрасасида сақланади.