Қишлоқ хўжалиги корхоналарига қарз берилади
© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Oбуна бўлиш
Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига давр билан 300 миллиард сўм бюджет ссудаси йиллик 10 фоиз ставкада ажратилди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш харажатларини молиялаштириш ва уларни харид қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасига 12 ой муддатга, 11 ойлик имтиёзли давр билан 300 миллиард сўм бюджет ссудаси йиллик 10 фоиз ставкада ажратилди.
Бюджет ссудаси ҳисобидан:
қишлоқ хўжалиги корхоналарига – мева, узум, сабзавот, картошка, полиз экинлари, гул, кўкатлар ва доривор ўсимликлар, маккажўхори дони, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш учун моддий-техник ресурслар, уруғлик ва кўчат етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш учун;
қайта ишловчи, сақловчи ва экспорт қилувчиларга, “Агросервис оператор” ДУКга – экинларни харид қилиш учун талаб этиладиган айланма маблағларини тўлдириш учун йиллик 14 фоизда қарз берилади.
“Агросервис оператор” ДУК томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар етказиб бериш, қарз шартномаси асосида қишлоқ хўжалиги экинларининг вегетация давридан ортиқ бўлмаган муддатга йиллик 14 фоизда амалга оширилади.