https://sputniknews.uz/20220428/putin-ukrainadagi-maxsus-operatsiyaga-chetdan-aralashish-oqibatlari-haqida-ogohlantirdi-24255202.html
Путин Украинадаги махсус операцияга четдан аралашиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
Путин Украинадаги махсус операцияга четдан аралашиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия президенти: кимдир Украинадаги вазиятга четдан аралашса, жавоб яшин тезлигида бўлади. 28.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-28T10:12+0500
2022-04-28T10:12+0500
2023-04-05T18:37+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
владимир путин
украина
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1c/24255171_0:136:3157:1912_1920x0_80_0_0_c79310d2a13108f5e100effd606dd3f8.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин агар бирор киши Украинадаги вазиятга четдан аралашса, Россиянинг жавоби яшин тезлигида бўлишидан огоҳлантирди.Россия раҳбари бу ҳақда махсус ҳарбий операция аввалида гапиргани ва ҳозир яна бу сўзларига қайтаётганини таъкидлади.Путин Россиянинг эҳтимолий жавоби учун унинг рақибларида бўлмаган воситалари борлигини урғулади.Шу билан бирга, Путин Россия Украинадаги махсус ҳарбий операцияни ўтказишда қўйилган мақсадларга эришишини қайд этди.“Аскар ва зобитларимиз, Донбасснинг кўнгилли аскарлари ўз бурчларини қаҳрамонларча адо этишмоқда. Олдинган қўйилган барча вазифалар ҳал этилади”, - дея хулоса қилди Путин.Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда.Ҳозир операция биринчи босқичнинг асосий вазифалари бажарилган - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1c/24255171_213:0:2944:2048_1920x0_80_0_0_e8e024a0f87e09e4e7e0a4c158b13f40.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
владимир путин, украина, россия
владимир путин, украина, россия
Путин Украинадаги махсус операцияга четдан аралашиш оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
10:12 28.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Россия президенти: кимдир Украинадаги вазиятга четдан аралашса, жавоб яшин тезлигида бўлади.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин агар бирор киши Украинадаги вазиятга четдан аралашса, Россиянинг жавоби яшин тезлигида бўлишидан огоҳлантирди.
“Агар кимдир бўлиб ўтаётган воқеаларга четдан аралашишга ва Россия учун йўқ қўйиб бўлмайдиган стратегик хусусиятдаги таҳдидларни туғдирмоқчи бўлса, улар билишлари шарт, жавоб зарбаларимиз яшин тезлигида, тез бўлади”, - деди Путин Россия қонунчилик кенгаши аъзолари билан учрашувда.
Россия раҳбари бу ҳақда махсус ҳарбий операция аввалида гапиргани ва ҳозир яна бу сўзларига қайтаётганини таъкидлади.
Путин Россиянинг эҳтимолий жавоби учун унинг рақибларида бўлмаган воситалари борлигини урғулади.
“Бунинг учун ҳеч ким мақтана олмайдиган воситаларга эгамиз. Биз ҳам мақтанмаймиз. Керак бўлса, улардан фойдаланамиз. Бу борада барча қарорлар қабул қилинган”, - деди Россия етакчиси.
Шу билан бирга, Путин Россия Украинадаги махсус ҳарбий операцияни ўтказишда қўйилган мақсадларга эришишини қайд этди.
“Аскар ва зобитларимиз, Донбасснинг кўнгилли аскарлари ўз бурчларини қаҳрамонларча адо этишмоқда. Олдинган қўйилган барча вазифалар ҳал этилади”, - дея хулоса қилди Путин.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда.Ҳозир операция биринчи босқичнинг асосий вазифалари бажарилган - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.