"Прометей" - Россияни коинотдан бериладиган зарбалардан ҳимоя қилади

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишРоссия и Белоруссия начала совместные учения "Союзная решимость - 2022"
Россия и Белоруссия начала совместные учения Союзная решимость - 2022 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия ҳеч кимга таҳдид солаётгани йўқ, лекин яқин ўтмишда Шимолий Атлантика иттифоқи мамлакатлари томонидан хавфсиз масофадан туриб ўққа тутилган Ироқ, Югославия, Ливиянинг унутмайди.
Энг сўнгги авлод ҳаво мудофаа тизими С-500 "Прометей"нинг серияали ишлаб чиқариш, юқори технологияли қуролланиш пойгасида Россияни сўзсиз етакчига айлантиради. Ғарблик "шериклар" С-400 Триумф тизимига ўхшаш қурол яратишга уринаётган бир пайтда, Россиялик юзлаб километр баландлик - яқин коинотдаги масофани назорат қилиб турувчи С-500 "Прометей" тизимларини ишлаб чиқармоқда.
Алмаз-Антей Аэрокосмик мудофаа концерни бош директори Ян Новиков 25 апрель куни С-500 ҳаво мудофаа тизими оммавий ишлаб чиқаришга чиқарилганини маълум қилди.
С-500 "Прометей" тизими дунёда ўхшаши йўқ ва тез орада Россия аэрокосмик мудофаасининг асосига айланади.
Биринчи С-500 бригадаси Россия Ҳаво-космик кучларининг (ВКС) 15-махсус қўшинлари томонидан 2021 йил октябрь ойида қабул қилинган. Ярим йил давомида "Прометей" Москва устидаги ҳаво ва космос ҳудудини ишончли назорат ва ҳимоя қилди. Иккинчи бригада тўплами 2022 йилнинг биринчи ярмида жанговар вазифани бажаради. Мутахассисларни тайёрлаш ҳам беш йилдан буён давом этмоқда.
Бироз олдин Россия Мудофаа вазирлиги "С-500" Капустин Яр полигонида юқори тезликдаги баллистик нишонни йўқ қилганини ва ушбу жараёнда ўзини ишончли восита сифатида кўрсатганини маълум қилган эди.
"Прометей" потенциал душманнинг барча мавжуд ва истиқболли аэрокосмик ҳужум воситаларини йўқ қилиш учун мўлжалланган бўлиб, у ҳар қандай тезликда ҳаракатланаётган, узоқлиги 600 км ва баландлиги 200 км (баъзи манбааларда 400км) бўлган ҳар қандай нишонни йўқ қилиши мумкин. 2021 йил 15 ноябрда Россиянинг номи айтилмаган ҳаво мудофаа тизими Ер сатҳидан 500 км баландликдаги бўлган эски совет сунъий йўлдоши - "Целина-Д"ни битта ракета зарбаси билан уриб туширди.
Прометейнинг аксарият техник хусусиятлари сир бўлсада, Ғарб Ғарб унинг сунъий йўлдошлар, гипертовушли ракеталар ва яна кўп нарсаларни уриб туширишга қодир эканига амин бўлган. Military Watch унинг ҳатто ҳозирча мавжуд бўлмаган "Б-21 Raider" стратегик бомбардимончисини, гипертовушли ракеталар ва Америка Қўшма Штатларининг SR-72 разведка ва зарба берувчи самолётлари - унинг нишонига айланиши мумкинлигини таъкидлади.
Менимча, бу рўйхатга Пентагоннинг амалдаги космик кемаси (бомбардимончи) Boeing Х-37, Minuteman III ҚБРсини ва Американинг бошқа қанотли ракеталарини ҳам қўшиш мумкин. "Прометей" нинг имкониятлари АҚШ ва НАТОни жиддий хавотирга солмоқда.

Ишончли қалқон ва енгилмас қилич

"С-400" ҳаво мудофаа тизими ва "А-135" ракетага қарши мудофаа тизимларининг давомчиси бўлган "Прометей" тахминан 600 км радиусда баллистик, аэродинамик нишонлар ва қанотли ракеталарни йўқ қилишга қодир. Янги тизимнинг асосий мақсади - ўрта масофага мўлжалланган баллистик ракеталар ва қитъалараро баллистик ракеталарни парвоз траэкториясининг якуний қисмида йўқ қилишдир.
Очиқ манбалардаги маълумотларга кўра, С-500 нинг асосий ихтисослиги мамлакатнинг космик чегараларини яқин коинотдан мумкин бўлган ядровий ракета зарбасидан ҳимоя қилишдир. Шу сабабли ҳам унинг максимал баландлиги 200 (400) км ни ташкил қилади.
Унинг хусусиятларини ҳатто "С-400 Триумф" билан ҳам таққослаб бўлмайди: тезлиги 7км/сониягача ёки 25 минг км/соат бўлгвн юқори тезликда учадиган нишонларни уриш имкониятига эга.
С-400 ва С-300 дан фарқли ўлароқ, С-500 10 метрдан 30 км гача баландликдаги нишонларга қарши 250 км гача масофани босиб ўтадиган тўртта ракета билан зарба бериши мумкин. "Прометей" нинг учирув қурилмаси иккита ультра узоқ масофали "ер-ҳаво" ракеталарини олиб юради.
Россия Аэрокосмик кучларининг 70 фоиздан ортиғи зенит-ракета полклари замонавий С-400 тизимлари билан қайта жиҳозланди. Сўнгги "Прометей"ни қўшинларга етказиб бериш "Триумф"ларни орқа фонга ўтказмайди - улар ҳаво мудофааси тизимининг қатламли мудофаасини янада зичроқ ва чуқурроқ қилади.
Шуни таъкидлаш керакки, Россия - ҳаво мудофаа тизими эшелонланган тартибда ҳимоя қилинадиган дунёда ягона мамлакатдир.
Биринчи босқичда, "Верба" ёки "Игла" типидаги қисқа масофага учувчи қўл-портатив зенит-ракета қуролларидан бошланади. (6 км - узоқлик ва 6 км баландлик)
Иккинчи эшелонда - занжирли техника - "Бук" ва "Тор", "Панцыр-СМ" ўрта масофали ҳаво мудофаа тизимидан иборат. (15 км гача баландлик ва 40 км узоқликкача).
Учинчи диапазонда - С-300 ва С-400 тизимлари бўлиб улар (250 км узоқлик ва 30 км баландликни назорат қилади).
Энг сўнгги С-500 тизими шартли барча учта эшелонни ва тўртинчи - космик масофаларни ҳам уйғун тўлдиради.
Қайта қуролланиш давлат дастури асосида 2025 йилгача бешта "С-500" бригадалари тўпламини сотиб олиш режалаштирилган. Келажакда С-500 нинг қуруқликдаги версияси кема версиясига айланиши мумкин. Шунингдек Россиянинг марказий қисмида тизим А-135 ракетага қарши мудофаа тизими билан бирлаштирилиши ҳам белгиланган.
НАТОнинг "Prompt Global Strike" (Тезкор глобал зарба) концепциясига мувофиқ, Қўшма Штатлар битта зарбада душманга 6000 тагача Томагавк (шу жумладан ядровий каллакларга эга бўлганлар) юборишга қодир.
Лекин, Россия билан ҳарбий можаро содир бўлган ҳолатда Америка концепцияси барча маъносини йўқотади. Пентагон ва НАТО Россия ҳудудида ёки Украина, Сурия, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёдаги Россия қўшинларига кутилмаган тезкор берилган зарба - ҳаво мудофаа тизимлари билан ҳимоя қилинади. Ва бир вақтнинг ўзида рақибга (гипертовушли, қанотли ва қитъалараро ракеталар билан) қасос зарбаси берилади.
Россия юқори технологияли ҳаво мудофааси ва ракетага қарши мудофаа қалқонига эга дунёдаги энг кучли ядровий давлатдир. Ғарблик "шериклари" буни унутмасликлари керак.
С-500 "Прометей" тизими космик миқёсдаги янги технологик ютуқ, Москванинг давр муаммоларига жавобидир. Россия ҳеч кимга таҳдид солмайди, лекин яқин ўтмишда Шимолий Атлантика иттифоқи мамлакатлари томонидан хавфсиз масофадан туриб ўққа тутилган Ироқ, Югославия, Ливиянинг унутмайди.
"Воронеж" типидаги узоқ масофали уфқда нишонни аниқлаш радарининг имкониятларига асосланган ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантириш ягона ахборот тизими, "Прометей", "Кинжал", "Сармат", "Посейдон" каби Россиянинг энг сўнгги қурол тизимлари ягона тизимга бирлаштирилганда - забт этиб бўлиб қалъага айланади.
АҚШ ва НАТО гипертовушли қуролларни ишлаб чиқишда Россия ва Хитойдан сезиларли ортда қолмоқда. Космик ва гипертовуш тезлигида учадиган қуролларга қарши ишлаб чиқилган "С-500" тизими - улкан экспорт салоҳиятига эга. Хорижий харидорларнинг дастлабки бешталиги - Белорусь, Хитой, Ҳиндистон, Жазоир ва Эрон бўлиши мумкин. Россия мудофаа технологияларини ривожлантириш давом этмоқда.
Ҳарбий кузатувчи Александр Хроленконинг Телеграмдаги каналига обуна бўлинг
Янгиликлар лентаси
0