https://sputniknews.uz/20220428/mdhda-rus-tilini-targib-qilish-boyicha-xalqaro-tashkilot-tashkil-etilishi-mumkin-24265598.html
МДҲда рус тилини тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот ташкил этилиши мумкин
МДҲда рус тилини тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот ташкил этилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Бундай тузилмани яратиш муҳимлиги ҳақида Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 2021 йил декабрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда айтиб ўтган... 28.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-28T18:18+0500
2022-04-28T18:18+0500
2022-04-28T18:18+0500
жамият
рус тили
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1c/24265434_0:159:3076:1889_1920x0_80_0_0_63fe864339474c581de799b5b64f779b.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот тузиш таклиф этилмоқда.Бу ташаббус 27 апрель куни Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда муҳокама қилинди.Бундай тузилмани яратиш муҳимлиги ҳақида Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 2021 йил декабрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда айтиб ўтган эди.Бу масала эксперт гуруҳининг июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги йиғилишида давом эттирилади."Хуш келибсиз!" Москвадаги биринчи ўзбек тили маркази - видеоАввалроқ, Россия президенти Владимир Путин МДҲ мамлакатларида рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлаш даражаси етарли эмаслиги, шу боис бу соҳада қўшимча чоралар кўриш кераклигини айтган эди.“Биз ушбу мамлакатларда рус тилини ривожлантиришга, рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлашга муносиб эътибор қаратишимиз лозим. Бугунги ишимиздан кўра кўпроқ нарсани қилиш мумкин ва қилиш керак”, - деган эди Путин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1c/24265434_174:0:2903:2047_1920x0_80_0_0_ca317db1b5a0791e44f05df5be4f1fe6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, рус тили, мдҳ
МДҲда рус тилини тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот ташкил этилиши мумкин
Бундай тузилмани яратиш муҳимлиги ҳақида Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 2021 йил декабрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда айтиб ўтган эди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида рус тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш бўйича халқаро ташкилот тузиш таклиф этилмоқда.
Бу ташаббус 27 апрель куни Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда муҳокама қилинди.
Бундай тузилмани яратиш муҳимлиги ҳақида Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев 2021 йил декабрида Россия президенти Владимир Путин билан учрашувда айтиб ўтган эди.
“Ушбу лойиҳа МДҲдаги ҳамкорлар томонидан қизиқиш билан кутиб олинди. Хусусан, Россия Қозоғистон томонининг ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда, рус тилини тарғиб қилиш ва ривожлантириш бўйича яратилаётган халқаро тузилма ўз тамойилларини баҳам кўрадиган, рус тилидан фойдаланадиган халқ ва жамиятларни бирлаштирувчи барча давлатлар учун таянч платформага айланиши мумкинлиги таъкидланди. Манфаатдор томонлар билан биргаликда бундай халқаро тузилмани яратиш усулларини ишлаб чиқишга тайёрмиз”, – деди Ҳамдўстлик Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, Ижрочи котиби Бекетжон Жумаханов.
Бу масала эксперт гуруҳининг июнь ойида ўтказилиши режалаштирилган навбатдаги йиғилишида давом эттирилади.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин МДҲ мамлакатларида рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлаш даражаси етарли эмаслиги, шу боис бу соҳада қўшимча чоралар кўриш кераклигини айтган эди.
“Биз ушбу мамлакатларда рус тилини ривожлантиришга, рус тилини ўрганишни қўллаб-қувватлашга муносиб эътибор қаратишимиз лозим. Бугунги ишимиздан кўра кўпроқ нарсани қилиш мумкин ва қилиш керак”, - деган эди Путин.