https://sputniknews.uz/20220428/boyrak-transplantatsiyasi-barcha-hududlarda-yolga-qoyiladi-24265843.html
Бўйрак трансплантацияси барча ҳудудларда йўлга қўйилади
Бўйрак трансплантацияси барча ҳудудларда йўлга қўйилади
Sputnik Ўзбекистон
Трансплантация ҳақидаги янги қонун касалланиш ва инсон аъзоларидаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларни қисқартиришга хизмат... 28.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-28T19:18+0500
2022-04-28T19:18+0500
2022-04-28T19:18+0500
жамият
инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси
сенаторлар
танзила норбоева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1d/18972493_0:189:3073:1917_1920x0_80_0_0_7f57b4f4eaa3bc9f2183e9a4014bc23a.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистонда инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси қонун билан мустаҳкамланади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи йиғилишида маълум қилинди.Бугунги мажлисда давлат раҳбари томонидан билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилган “Инсон аъзолари ва тўқималари тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.Таъкидланишича, қонун касалланиш ва инсон аъзоларидаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларни қисқартиришга хизмат қилади.Унинг сўзларига кўра, барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиш зарур. Бунинг учун тегишли тиббиёт муассасаларининг моддий-техника ва кадрлар салоҳиятини ошириш каби йўналишларда қатор вазифалар аниқ муддатлар билан белгиланган.Маълумот учун, Ўзбекистонда буйрак кўчириб ўтказиш, жигар ва ўзак ҳужайра амалиётлари кенгайиб бормоқда. Сўнгги йилларда 700 дан ортиқ ана шундай операциялар муваффақиятли бажарилди. Хусусан, бугунгача трансплантация амалиётлари Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ўтказилган.Айтиш жоизки, бир неча йил олдин ушбу каби операцияларни амалга ошириш учун Ўзбкистон фуқаролари чет эл давлатларига боришига тўғри келар эди. 2017 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тиббиёт соҳасини кескин танқид қилган ва мураккаб операциялар учун фуқароларни чет элга боришга мажбурлайдиган сабабларни аниқлаш, имкон қадар малакали мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, чет элга ишлага кетган ўзбекистонлик шифокорларни имкон қадар ватанига қайтариш каби вазифаларни қўйган эди.Ундан ташқари, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Россия орасида тиббий таълим ва тажриба алмашиш соҳасида кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/1d/18972493_0:0:2731:2048_1920x0_80_0_0_33f419fc069459983919683f96047281.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси, сенаторлар, танзила норбоева
жамият, инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси, сенаторлар, танзила норбоева
Бўйрак трансплантацияси барча ҳудудларда йўлга қўйилади
Трансплантация ҳақидаги янги қонун касалланиш ва инсон аъзоларидаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларни қисқартиришга хизмат қилади.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистонда инсон аъзолари ва тўқималари трансплантацияси қонун билан мустаҳкамланади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи йиғилишида маълум қилинди.
Бугунги мажлисда давлат раҳбари томонидан билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилган “Инсон аъзолари ва тўқималари тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, қонун касалланиш ва инсон аъзоларидаги қайтариб бўлмайдиган жараёнлар туфайли ўлимга олиб келувчи ҳолатларни қисқартиришга хизмат қилади.
“Трансплантация жараёнларини сифатли амалга ошириш учун зарур бўлган қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқилади. Трансплантация хизмати аҳолига яқинлаштирилиб, ҳудудларда бу борадаги амалиётларни сифатли ва самарали йўлга қўйиш керак”, - дейди Сенат раиси Танзила Норбоева.
Унинг сўзларига кўра, барча ҳудудларда буйрак трансплантацияси амалиётини йўлга қўйиш зарур. Бунинг учун тегишли тиббиёт муассасаларининг моддий-техника ва кадрлар салоҳиятини ошириш каби йўналишларда қатор вазифалар аниқ муддатлар билан белгиланган.
“Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасидан мазкур “Йўл харитаси”даги вазифаларни сўзсиз ижросини таъминлаш борасида доимий иш олиб бориш талаб этилади. Ҳар ойда “Йўл харитаси” ижроси бўйича эшитувлар ташкил этилади”, дея қўшимча қилди Сенат раиси.
Маълумот учун, Ўзбекистонда буйрак кўчириб ўтказиш, жигар ва ўзак ҳужайра амалиётлари кенгайиб бормоқда. Сўнгги йилларда 700 дан ортиқ ана шундай операциялар муваффақиятли бажарилди. Хусусан, бугунгача трансплантация амалиётлари Самарқанд, Наманган, Хоразм, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида ўтказилган.
Айтиш жоизки, бир неча йил олдин ушбу каби операцияларни амалга ошириш учун Ўзбкистон фуқаролари чет эл давлатларига боришига тўғри келар эди. 2017 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тиббиёт соҳасини кескин танқид қилган ва мураккаб операциялар учун фуқароларни чет элга боришга мажбурлайдиган сабабларни аниқлаш, имкон қадар малакали мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиш, чет элга ишлага кетган ўзбекистонлик шифокорларни имкон қадар ватанига қайтариш каби вазифаларни қўйган эди.
Ундан ташқари, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Россия орасида тиббий таълим ва тажриба алмашиш соҳасида кенг қамровли ҳамкорлик йўлга қўйилган.