https://sputniknews.uz/20220428/ayrim-oziq-ovqat-mahsulotlariga-berilgan-qqs-imtiyozlari-yana-uzaytirilishi-mumkin-24257655.html
Айрим озиқ-овқат маҳсулотларига берилган ҚҚС имтиёзлари яна узайтирилиши мумкин
Айрим озиқ-овқат маҳсулотларига берилган ҚҚС имтиёзлари яна узайтирилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Гўшт, картошка, ўсимлик ёғи каби маҳсулотлар импортига берилган ҚҚС имтиёзлари 2022 йил 31 декабрга қадар узайтирилиши мумкин.
2022-04-28T11:56+0500
2022-04-28T11:56+0500
2022-04-28T11:56+0500
иқтисод
гўшт
ёғ
имтиёз
ққс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0b/22150293_0:141:3139:1907_1920x0_80_0_0_146856b4b3f3e575ad87f7e99342153c.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўсимлик ёғи, гўшт ва картошка маҳсулотлари импорти ҳамда реализацияси учун қўшимча қиймат солиғидан (ҚҚС) берилган имтиёзлар муддати узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев маълум қилди.Йил бошидан буён 30 апрелга қадар Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш ҳамда ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланмалари ҚҚСдан озод қилинган. Худди шу муддатда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган.Депутатнинг манбасига таяниб ёзишича, банан, ананас ва бошқа цитруслар учун бождан озод қилиш бўйича 1 майга қадар берилган имтиёзлар муддати ҳам йил охиригача узайтирилиши мумкин.“Тан олиш жоизки, бу ҳаракатлар барчаси аҳоли фаровонлигини таъминлаш, уларнинг харид қобилиятини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, инфляция даражасини 10-12 фоиз атрофида ушлаб туриш имконини беради", - деб ҳисоблайди Ғаниев.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/0b/22150293_204:0:2935:2048_1920x0_80_0_0_23669f6b6f723483ad7d6d6797bcc4d7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ққс имтиёзлари гўшт ёғ
Айрим озиқ-овқат маҳсулотларига берилган ҚҚС имтиёзлари яна узайтирилиши мумкин
Гўшт, ўсимлик ёғи каби маҳсулотлар импортига берилган ҚҚС имтиёзлари йил охирига қадар узайтирилиш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўсимлик ёғи, гўшт ва картошка маҳсулотлари импорти ҳамда реализацияси учун қўшимча қиймат солиғидан (ҚҚС) берилган имтиёзлар муддати узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда депутат Дониёр Ғаниев маълум қилди.
Йил бошидан буён
30 апрелга қадар Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек соя данагини олиб кириш ҳамда ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланмалари ҚҚСдан озод қилинган. Худди шу муддатда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма, шунингдек, уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган.
Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасига кўра, амалдаги имтиёзлар муддати (товуқ гўшти ва балиқдан ташқари) 2022 йил 31 декабргача узатирилиши мумкин.
Депутатнинг манбасига таяниб ёзишича, банан, ананас ва бошқа цитруслар учун бождан озод қилиш бўйича 1 майга қадар берилган имтиёзлар муддати ҳам йил охиригача узайтирилиши мумкин.
“Тан олиш жоизки, бу ҳаракатлар барчаси аҳоли фаровонлигини таъминлаш, уларнинг харид қобилиятини оширишга хизмат қилади. Шу билан бирга, инфляция даражасини 10-12 фоиз атрофида ушлаб туриш имконини беради", -
деб ҳисоблайди Ғаниев.