https://sputniknews.uz/20220428/abdulaziz-kamilov-tashqi-ishlar-vaziri-lavozimidan-ozod-qilindi-24253814.html
Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди
Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди.
2022-04-28T09:18+0500
2022-04-28T09:18+0500
2022-04-28T09:20+0500
сиёсат
абдулазиз камилов
владимир норов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0e/19676526_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_57ad22ccf3d8157f70749f9a4f986718.jpg
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. 2012 йилдан бери Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган Абдулазиз Камилов лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.Президент матбуот котиби хабарига кўра, Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди.Абдулазиз Камилов эса президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.29 март куни Ташқи ишлар вазирлиги Абдулазиз Камилов даволаниш учун хорижга жўнаб кетганини маълум қилган эди.1994-2003 йилларда ҳам Ўзбекистон ТИВни бошқарган Абдулазиз Камилов 2003-2010 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлган, 2010-2012 йилларда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари сифатида ишлаган, 2012 йилдан яна ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.Владимир Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. Бухоро педагогика институтини битирган. У 2017—2019 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.У 2006-2010 йилларда ташқи ишлар вазири, кейин президентнинг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллаган. 2021 йил декабрида Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/0e/19676526_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_97654832d5ef64ca3581dc6ec5a14e1e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
абдулазиз камилов владимир норов ким ҳақида маълумот ташқи ишлар вазири
абдулазиз камилов владимир норов ким ҳақида маълумот ташқи ишлар вазири
Абдулазиз Камилов ташқи ишлар вазири лавозимидан озод қилинди
09:18 28.04.2022 (янгиланди: 09:20 28.04.2022) ТИВ раҳбарининг вазифаларини бажариш Владимир Норов зиммасига юклатилди.
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. 2012 йилдан бери Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаб келаётган Абдулазиз Камилов лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Президент матбуот котиби
хабарига кўра, Владимир Норов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва унинг зиммасига Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажариш юклатилди.
Абдулазиз Камилов эса президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
29 март куни Ташқи ишлар вазирлиги Абдулазиз Камилов даволаниш учун хорижга жўнаб кетганини
маълум қилган эди.1994-2003 йилларда ҳам Ўзбекистон ТИВни бошқарган Абдулазиз Камилов 2003-2010 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлган, 2010-2012 йилларда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари сифатида ишлаган, 2012 йилдан яна ташқи ишлар вазири сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Владимир Норов 1955 йилда Бухорода туғилган. Бухоро педагогика институтини битирган. У 2017—2019 йилларда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори лавозимида ишлаган.
У 2006-2010 йилларда ташқи ишлар вазири, кейин президентнинг давлат маслаҳатчиси, Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси ва бошқа лавозимларда фаолият кўрсатган.
2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби лавозимини эгаллаган. 2021 йил декабрида Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўринбосари лавозимига
тайинланган эди.