Украина учун ленд-лиз кенгайтирилди: кўприкларни ёқиш вақти келди

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишУничтоженная военная техника Вооруженных сил Украины в Херсонской области
Уничтоженная военная техника Вооруженных сил Украины в Херсонской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Oбуна бўлиш
Америкаликлар фронтга қурол етказиб бериш жараёнларини назорат қилмаяпти ва йўқотишларни ҳажмни кўпайтириш, яъни ўз иттифоқчилари ва шерикларини ленд-лизга жалб қилиш эвазига компенсация тўлашга мажбур бўлмоқда.
АҚШ ва НАТОнинг ўйламасдан Киев режимига қурол-яроғ етказиб беришга мажбурлаш Украина армияси ва унинг сафарбарлик ресурсларини бутунлай йўқ қилиш ҳисобига Россиянинг мудофаа салоҳиятини заифлаштириш истаги борлигини билдиради. Украина АҚШ “гегемонлиги”га асосланган жаҳон тартиби учун Ғарбнинг коллектив геосиёсий курашида доимий сарфланадиган моддий ва “гаров йўқотишларига” айланиб боряпти.
АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Пентагон раҳбари Ллойд Остин якшанба куни Киевга ташриф буюриб, Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Шу билан бирга, афро-америкалик Остин яҳудий Зеленскийни нацист Бандера шиори билан кутиб олди ва душанба куни у “Украина-Россия уруши”дан кўзланган мақсад “Россияни заифлаштириш” эканлигини айтди. Ўз навбатида, Энтони Блинкен Украина бу урушда “муваффақиятга эришганини” таъкидлади.
Киев режимининг молиявий жиҳатдан эришган ютуқлари кўзга ташлангулик – америкаликлар бир ой ичида Киевга 700 миллион долларлик учинчи ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди. Қандайдир ҳарбий муваффақиятлар маълум эмас - Украина Қуролли Кучлари икки ой давомида мудофаа қилди, орқага чекинди ва ишчи кучи ва техникада катта (ўрнини тўлдириб бўлмайдиган) йўқотишларга дуч келди. Асирга олинган Украина ҳарбийларининг сони 4000 минг кишидан ошган ва асирга олинганлар сони ҳамон кўпаймоқда.
“Украина урушда “тўғри жиҳозлар ва тўғри ёрдам” билан ғалаба қозониши мумкин”. Эҳтимол, Остиннинг бу вазмин даъвоси шундан келиб чиқкан.
Яқин вақтгача Киев режими учун НАТО Шарқий Европа давлатларининг “совет” танклари, пиёда жанговар машиналари ва зенит-ракета тизимлари (Варшава шартномаси мероси), шунингдек Американинг технологик жиҳатдан эскирган Stinger кўчма ракета комплекслари, Javelin танкка қарши бошқариладиган ракеталари (ёки уларнинг Европадаги муқобиллари) “тўғри” дея ҳисобланиб келинган.
Украина Қуролли Кучларига топширилган ўнлаб зирҳли техникалар ва минглаб кўчма ракета тизимлари (биринчи пакет қиймати 800 миллион доллар) Россия Қуролли Кучларининг арсеналларга ва жойлаштирилиш ҳудудига етиб бормасдан вайрон қилинган. Ва жуда кўп техникалар эса Украина амалдорлари томонидан ўғирланган ва “ортиқча” қурол сифатида Африка мамлакатларига жўнатилган.
Америкаликлар фронтга қурол етказиб бериш жараёнларини назорат қилмаяпти ва йўқотишларни ҳажмни кўпайтириш, яъни ўз иттифоқчилари ва шерикларини ленд-лизга жалб қили эвазига компенсация тўлашга мажбур бўлмоқда.
26 апрель куни АҚШнинг Ramsteinҳаво кучлари базасида (Остин бошчилигида) 40 та давлат вакиллари Украинага “кенгайтирилган ва душманга ҳалокатли ёрдам” масаласини муҳокама қилади. Бундан ташқари, 20 мамлакат саъй-ҳаракатларни кучайтиришга тайёрлигини аллақачон билдириб ўтган.

Артиллерия тест-драйви

АҚШнинг жами 1,5 миллиард долларлик (800 млрд + 700 млрд) ҳарбий ёрдамнинг иккинчи ва учинчи пакетлари ўртасидаги фарқ шундаки, рўйхатда оғир қуроллар пайдо бўлган. Энг замонавийси бўлмаса ҳам бироқ, эскалация тенденцияси ўсиб бормоқда.
АҚШ Давлат котиби ва Пентагон раҳбарининг янги қурол етказиб бериш келишувига эришиш мақсадида Киевга келиши ортиқчадек кўринади. Бу каби масалалар одатда ёпиқ алоқа линиялари орқали ҳал қилинади. Жиддийроқ ишлар ҳам муҳокама қилинган. Балки америкаликлар “Азовстал” ертўлаларида АҚШ ва НАТОнинг юқори мартабали зобитлари борлигидан хавотирдадир.
Россияга қарши курашда ўзаро ҳамкорликнинг сифат жиҳатидан ўсгани ҳам истисно эмас - 300 кмгача бўлган РСЗО M142 HIMARS ва бошқа техникаларнинг Украинага етказилиши (логистика ва жанговар тактика бўйича махфий инструктаж).
Киев режими яқинда АҚШдан: 1400 та “Стингер”, 5500 та “Жавелин”, 14000 та бошқа “бошқариладиган танкка қарши ракета”, 200 та бронетранспортёр, 120 та учувчисиз аппарат, шунингдек, 90 та 155 мм лик калибра гаубицалари ва уларга 140 000 дан ортиқ снарядларни қабул қилиб олади. Британия Украинага 20 та ўзиюрар артиллерия мосламалари (САУ) АS-90 155 ммли калибра ва уларга 45 минг та артиллерия снарядларини жўнатмоқчи. Оқ уй Украина учун янги май ойи ёрдам пакетини тайёрламоқда. Бу Украина Қуролли кучларининг танклар бўйича жанговар салоҳиятини оширади.
Германия 1970-йилларда ишлаб чиқарилган 100 та Marder жанговар пиёда машиналари, “эски захиралардан” 50 тагача Leopard-1танклари ва ва техника ташиш учун зирҳли шатакларни экспорт қилишга тайёр. Канада хизматдаги 37 та 155 мм гаубицадан тўрттасини (бепул эмас) совға қилди. Чехия ва Польша “совет” Д-30 тортма гаубицалари, “Гвоздика” САУ, “Град” РСЗО БМ-21 ва Т-72 танкларини юбормоқда. Нидерландия, Франция, Испания, Словакия, Австралия, Канада ва Туркия ҳам бу жараёнда фаол.
Таъкидлаш лозим, Донбассдаги 400 километрлик фронтда (Изюмдан Гуляйполегача) Ғарб етказиб берган қўшимча 100-200 та артиллерия ёки бронетранспортёрлар Украина Қуролли кучлари учун (ҳатто улар етиб келган тақдирда ҳам) ёрдам бермайди. Артиллериядан муваффақиятли фойдаланиш учун ҳар бир километрга сифат жиҳатидан фарқ қиладиган олов зичлиги талаб қилинади ва фақат учувчисиз аппарат аниқликни таъминлай олади.
Бу НАТО стандартлари бўйича юзлаб артиллериячилар ва учувчисиз аппарат операторларини тайёрлаш муаммосини келтириб чиқаради. Польша ҳудудида 20 апрелдан бошлаб украиналик мутахассисларни М777 (Британияда ишлаб чиқарилган) 155 мм дала тортма гаубицаларидан фойдаланиш бўйича ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Шу билан бирга, европаликлар Украинага кўп миқдорда қурол етказиб бериш уларнинг ўз мудофаа салоҳиятини камайтириши ва махфийлигини йўқотишидан қўрқмоқда.

Логистиканинг йўқ қилиниши

Польшанинг Жешув авиабазасига (Украина чегарасидан 70 км узоқликда) 24 соат ичида иккита C-17А ҳарбий транспорт самолёти, тўртта Boeing 747 транспорт самолёти, битта Британия C-17А ва Украинанинг битта Ан-124-100 русумли самолетлари Киев режими учун қурол-яроғлар билан етиб келди. Deutsche Welle хабарига кўра, АҚШ ва НАТО Днепрнинг ўнг қирғоғида, Киев атрофида қурол-яроғларнинг янги партияларини жойлаштирмоқчи, шунингдек, Украинанинг ғарбий вилоятларида кучли мустаҳкамланган ҳудудлар яратмоқчи.
Ғарбнинг Украинага қурол-яроғ билан таъминлашнинг фаоллашгани ва кенгайгани фонида, Украина Қуролли Кучлари арсеналларини олдинги ва чуқур операцион орқада “демилитаризациялаш”, логистикани тамомила йўқ қилиш Россия учун долзарб бўлиб бормоқда. Полтава вилоятининг Кременчуг шаҳрида 24 апрел куни “Калибр” қанотли ракеталари хориж қуроллари жойлашган хабни йўқ қилди. 23 апрел куни Одесса яқинидаги ҳарбий аэродромда ғарбий қуролларнинг катта партияси бўлган логистика терминали ракета ҳужумидан вайрон бўлди. Аввалроқ Львов чеккасида жойлашган Украина Қуролли кучларининг логистика маркази “демилитаризацияланганди”. Россия Ҳаво-космик кучлари, Ҳарбий-денгиз флоти, ракета қўшинлари ва артиллерияси шундай ўнлаб зарбалари билан АҚШ ва НАТОнинг Киев режимига берган ҳарбий ёрдамига ҳар куни путур етказади.
Россиянинг Киев режимига таъминотни тўхтатиш тўғрисида АҚШга ёллаган нотаси қатъий чоралар билан мустаҳкамланган. Украина транспорт алоқаларини ва кўприкларини узиш яъни Ғарбдан келаётган ҳарбий ёрдамнинг “ўлчовсиз” оқимини тўхтатиш вақти келди. Ўта муҳим кўприклар сони қирқдан сал кўп, яна бир қанча темир йўл электрподстансиялари ва кесишмалари бор, бироқ бу вазифани уддалаш мумкин.
25 апрель куни ҳаво ҳужумдан огоҳлантириш сиренаси деярли бутун Украинада бўйлаб янгради. Львов, Винница, Николаев, Харьков, Днепропетровск, Полтава ва Одесса вилоятларида Украина Қуролли кучларини демилитаризация қилишнинг кундузги сессияси бўлиб ўтди. Россия Қуролли Кучлари ракета зарбалари билан “Незалежная” ҳудуди бўйлаб тортиш подстансиялари ва муҳим темир йўл кесишмаларини ўчириб қўйишни бошлади. Украина Қуролли Кучлари учун Ғарб қуроллари ўрнатилган таркиблар тўсиб қўйилган, бироқ ҳали “тозаланадиганлар” кўп.
НАТО давлатлари билан транспорт алоқалари бутунлай узилгач, Киев ва Вашингтонда маневр қилиш учун жой сезиларли даражада тораяди ва Украина Қуролли Кучлари учун янги қозонларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли кескин ошади. “Ғарб бизга ёрдам беради” деган ўйда Киев режимининг фақат ақлсиз вакилларигина Россия билан курашиши мумкин.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён: 141 та самолёт, 110 та вертолёт, 566 та учувчисиз учиш аппарати, 265 та зенит-ракета комплекси, 2526 та танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 283 та залп олови реактив тизими ўрнатмалари, 1096 та дала артиллерияси ва миномётлар, шунингдек, 2362 дона махсус ҳарбий техника йўқ қилинган.
Янгиликлар лентаси
0