https://sputniknews.uz/20220427/rossiya-mudofaa-vazirligi-buyuk-britaniya-bayonotiga-javob-qaytardi-24239567.html
Россия Мудофаа вазирлиги Буюк Британия баёнотига жавоб қайтарди
Россия Мудофаа вазирлиги Буюк Британия баёнотига жавоб қайтарди
Sputnik Ўзбекистон
Россия Мудофаа вазирлиги: шунга ўхшаш ҳаракатларга зудлик билан бизнинг пропорционал жавобимизга сабаб бўлади. 27.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-27T13:55+0500
2022-04-27T13:55+0500
2023-04-05T18:37+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
буюк британия
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1b/24239178_0:0:3238:1821_1920x0_80_0_0_cf4e76b550f0793731b8ebcd7112338e.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Жейст Ҳиппининг Киев томонидан Россия ҳудудига зарба берилиши тўғрисидаги баёнотини провокация деб атади.Аввалроқ Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Украина қўшинларининг Лондон тақдим этган қурол-яроғлардан Россиядаги объектларни ўққа тутиш учун фойдаланиши “муаммо бўлмаслигини” маълум қилган эди.Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1b/24239178_255:0:2984:2047_1920x0_80_0_0_6a2073b3dc1bbb45a8d9d584109aa889.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
буюк британия, россия
Россия Мудофаа вазирлиги Буюк Британия баёнотига жавоб қайтарди
13:55 27.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Россия Мудофаа вазирлиги: шунга ўхшаш ҳаракатларга зудлик билан бизнинг пропорционал жавобимизга сабаб бўлади.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Жейст Ҳиппининг Киев томонидан Россия ҳудудига зарба берилиши тўғрисидаги баёнотини провокация деб атади.
“Лондоннинг Киев режимини шунга ўхшаш ҳаракатларга тўғридан-тўғри ундаши ва уларни амалга оширишга уриниш бўлган тақдирда зудлик билан бизнинг пропорционал жавобимизга сабаб бўлади. Россия Қуролли кучлари узоқ масофани мўлжалга олувчи юқори аниқликдаги қурол билан Киевдаги тегишли қарорларни қабул қилувчи марказларга зарба бериш учун туну кун шай турибди”, - дейилган
хабарда.Аввалроқ Буюк Британия мудофаа вазири ўринбосари Украина қўшинларининг Лондон тақдим этган қурол-яроғлардан Россиядаги объектларни ўққа тутиш учун фойдаланиши “муаммо бўлмаслигини” маълум қилган эди.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Президент Владимир Путин ушбу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган.
Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади.
Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Қуролли Кучлар фақат ҳарбий инфратузилма ва Украина қўшинларига зарба бермоқда. 25 мартга келиб улар биринчи босқичнинг асосий вазифаларини бажаришди - Украинанинг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада камайтиришди.
Россия Мудофаа вазирлиги энди асосий мақсад - Донбассни озод қилиш эканини таъкидлаган.