“Россия” авиакомпанияси Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига рейсларни йўлга қўяди

© Sputnik / Максим БлиновCамолет Airbus A319 авиакомпании Rossiya на взлетно-посадочной полосе в аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева
Cамолет Airbus A319 авиакомпании Rossiya на взлетно-посадочной полосе в аэропорту Внуково имени А. Н. Туполева - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Oбуна бўлиш
“Россия” авиакомпанияси халқаро парвозлар жадвалига тузатиш киритди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. “Россия” авиакомпанияси 2 майдан бошлаб Москвадан Бухоро, Самарқанд, Урганч шаҳарларига мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Москвадан парвозлар тикланиши муносабати билан “Россия” авиакомпаниясининг халқаро парвозлар дастури доирасида Сочидан парвозлар жадвалига тузатиш киритилди.
Унга кўра, Сочи–Бухоро/Самарқанд/Урганч йўналиши бўйича рейслар бекор қилинади. Энди Сочидан Тошкент (кундалик равишда) ва Фарғонага (ҳафтада уч марта) парвозлар амалга оширилади.
Хабарда айтилишича, Бухоро/Самарқанд/Урганч йўналиши бўйича парвозларни Москвадан амалга ошириш мумкин.
Москва–Бухоро–Москва йўналишидаги рейслар ҳафтасига 3 марта (чоршанба, жума, якшанба) амалга оширилади.
Москва–Самарқанд–Москва йўналишида рейслар ҳафтасига 4 марта (душанба, сешанба, пайшанба, шанба) амалга оширилади:
Москва–Урганч–Москва йўналишидаги рейслар ҳафтасига 4 марта (душанба, сешанба, пайшанба, шанба) амалга оширлади.
Парвозлар икки классли макетда тақдим этилган SuperJet 100 самолётларида амалга оширилади. Бортдаги умумий ўриндиқлар сони 87 та бўлиб, шундан 12 таси бизнес-класс ва 75 таси эконом-класс.
Эслатиб ўтамиз, дунёда COVID-19 глобал пандемиясидан чиқиш тенденциялари ҳолатига кўра, яқин келажакда туристлар оқими йилига камида 30% га ўсиши кутилмоқда. Бу эса авиакомпания тизимида парвозлар географиясини кенгайтиришни тақозо этади. Ўзбекистонда Россия шаҳарлари билан мунтазам авиқатновлар йўлга қўйилган бўлсада, парвозларга бўлган талаблар яна ортиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0