Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилаётган фуқаролар учун кешбэк тизими жорий этилади

© Sputnik / Мария НауменкоНа территории крепости Ичан-Кала в Хиве
На территории крепости Ичан-Кала в Хиве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Oбуна бўлиш
Президент 1 сентябрдан фуқароларнинг Ўзбекистон бўйлаб саёҳати учун сарфланган харажатларнинг бир қисмини қайтариш (кешбэк) тизими йўлга қўйилишини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб мамлакат бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга кэшбэк тизими жорий этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган туризм соҳасини янада ривожлантиришга бағишланган йиғилишда маълум қилинди.
1 сентябрдан бошлаб мамлакат бўйлаб саёҳат қилаётган фуқароларга:
авиа, темир йўл ва автобус чипталари нархининг 15 фоизини (авиатранспортга 200 минг сўмгача, темир йўл ва автобусга 100 минг сўмгача);
меҳмонхона харажатининг 20 фоизини (бир кеча учун – 80 минг сўмгача);
музей ва бошқа маданият объектларига чипта нархининг 50 фоизини (битта объект учун – 20 минг сўмгача) қайтариш тизими жорий этилади.
Байрам кунлари ва фестивалларда аҳолининг фаол саёҳат қилишига қулай шароит яратиш учун қўшимча авиа, темир йўл ва автобус қатновини ташкил этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бунда чипталарга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.
Янгиликлар лентаси
0