https://sputniknews.uz/20220427/otgan-yili-87-foiz-oilada-ayollarga-nisbatan-zoravonlik-sodir-etilgan-24241409.html
Ўтган йили 87 фоиз оилада аёлларга нисбатан зўравонлик содир этилган
Ўтган йили 87 фоиз оилада аёлларга нисбатан зўравонлик содир этилган
Sputnik Ўзбекистон
Хотин-қизлардан келиб тушган мурожаатлар натижасида, уларнинг барчасига ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилган. 27.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-27T15:21+0500
2022-04-27T15:21+0500
2022-04-27T15:21+0500
жамият
зўравонлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22523355_0:176:2985:1855_1920x0_80_0_0_11177299f5dff0d93cbb74e215811229.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўтган йил давомида ички ишлар органларига хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлар юзасидан 39 343 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Бош прокуратура вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.Айтилишича, хотин-қизлардан келиб тушган мурожаатлар натижасида, уларнинг барчасига ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилган.Ҳимоя ордерларининг 378 таси вояга етмаган, 9861 таси ёшлар (18−30 ёш), 29104 таси 30 ёшдан катта хотин-қизларга берилган. Шунингдек, 26667 таси турмуш ўртоқлари, 1559 таси қайнионалар, 1128 таси келинлар ҳамда 9989 таси бошқа шахсларга нисбатан расмийлаштирилган.Хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи (34 330 та) оилада содир этилган. Мурожаатларни ўрганишда 106 та жинсий, 234 та иқтисодий, 18 777 та руҳий, 13 658 та жисмоний зўравонлик ҳамда 7174 та тазйиқ ҳолатлар аниқланган.Қўлланилган ҳимоя ордерлари натижаси:Ўтган йил давомида тегишли мутасадди идоралари билан ҳамкорликда 667 мингга яқин хонадонларга уйма-уй кирилиб, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилган Натижада хотин-қизларга ишга жойлашиш, моддий ва ижтимоий ҳолатини яхшилаш, даволаниш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар кўрсатилган.Шунингдек, профилактик ҳисобда турган 505нафар қиз таълим муассаларига жалб этилди. 328нафар оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари”га жойлаштирилди.Ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар натижасида, 17 296 нафар хотин-қизлар ички ишлар органлари ҳисобидан чиқарилди.Аёлларга "гап отиш" ва таъқиб қилиш учун жавобгарлик белгиланадиТаъкидланишича, шу йилнинг1-чораги давомида ишонч телефонларига жами 3 444 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан ”1259” қисқа рақамига оилавий зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари ва бошқа масалалар бўйича 2457 та хабар қайд этилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/03/22523355_193:0:2726:1900_1920x0_80_0_0_3b37ade0a1fe66e86a25ce4646f629cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, зўравонлик
Ўтган йили 87 фоиз оилада аёлларга нисбатан зўравонлик содир этилган
Хотин-қизлардан келиб тушган мурожаатлар натижасида, уларнинг барчасига ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилган.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ўтган йил давомида ички ишлар органларига хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлар юзасидан 39 343 та мурожаат келиб тушган. Бу ҳақда ИИВ, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Бош прокуратура вакиллари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида
маълум қилинди. Айтилишича, хотин-қизлардан келиб тушган мурожаатлар натижасида, уларнинг барчасига ҳимоя ордерлари расмийлаштириб берилган.
Ҳимоя ордерларининг 378 таси вояга етмаган, 9861 таси ёшлар (18−30 ёш), 29104 таси 30 ёшдан катта хотин-қизларга берилган. Шунингдек, 26667 таси турмуш ўртоқлари, 1559 таси қайнионалар, 1128 таси келинлар ҳамда 9989 таси бошқа шахсларга нисбатан расмийлаштирилган.
Хотин-қизларга нисбатан қайд этилган зўравонлик ҳолатларининг 87 фоизи (34 330 та) оилада содир этилган. Мурожаатларни ўрганишда 106 та жинсий, 234 та иқтисодий, 18 777 та руҳий, 13 658 та жисмоний зўравонлик ҳамда 7174 та тазйиқ ҳолатлар аниқланган.
Қўлланилган ҳимоя ордерлари натижаси:
яраштирилган оила сони -20 769 та
бартараф этилган низолар сони -15 142 та
ажрашган оилалар сони -921 та
бартараф этилмаган низолар сони-2 222 та
Ўтган йил давомида тегишли мутасадди идоралари билан ҳамкорликда 667 мингга яқин хонадонларга уйма-уй кирилиб, оиладаги ижтимоий-маънавий муҳит ўрганилган Натижада хотин-қизларга ишга жойлашиш, моддий ва ижтимоий ҳолатини яхшилаш, даволаниш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Шунингдек, профилактик ҳисобда турган 505нафар қиз таълим муассаларига жалб этилди. 328нафар оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан оилавий муаммолар ва турмушида зўрлик ишлатилишига дуч келган хотин-қизлар “Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари”га жойлаштирилди.
Ҳамкорликда амалга оширилган тадбирлар натижасида, 17 296 нафар хотин-қизлар ички ишлар органлари ҳисобидан чиқарилди.
Таъкидланишича, шу йилнинг1-чораги давомида ишонч телефонларига жами 3 444 та қўнғироқ келиб тушган. Шундан ”1259” қисқа рақамига оилавий зўравонлик ва тазйиқ ҳолатлари ва бошқа масалалар бўйича 2457 та хабар қайд этилган.