https://sputniknews.uz/20220427/garb-sabab-ukraina-bir-nechta-davlatga-parchalanishi-mumkin--patrushev-24243041.html
Ғарб сабаб Украина бир нечта давлатга парчаланиши мумкин – Патрушев
Ғарб сабаб Украина бир нечта давлатга парчаланиши мумкин – Патрушев
Sputnik Ўзбекистон
Россия Хавфсизлик кенгаши Ғарб сиёсати Украинанинг бир неча давлатга парчаланишига олиб келиши мумкинлигини тахмин қилди. 27.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-27T17:14+0500
2022-04-27T17:14+0500
2023-04-05T18:37+0500
россия
украина
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1b/24242904_0:0:1664:937_1920x0_80_0_0_bbf24535e2d1e9096eb69a93d65e6413.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ғарб ва унинг измидаги Киев режими сиёсати Украинанинг бир неча давлатга парчаланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россияга босим ўтказишга уриниб, унга қарши антипод яратишга қарор қилган. Америкаликлар бунинг учун Украинани танлашган ва асли ягона бўлган халқни ажратишга уринишган.“Украиналикларни ўз томонига оғдириш учун ҳеч қандай ижобий асос топа олмай, Вашингтон 2014 йилги давлат тўнтаришидан анча олдин украиналикларга улар миллати ўзига хослигини уқдириб, барча рус нарсаларига нафрат ҳиссини уйғотиб келган”, - дея фикр билдирди Патрушев "Российская газета" нашрига берган интервьюсида.Патрушев АҚШ Россияни суверенитети, ўзлиги, маданияти ва мустақил сиёсатидан воз кечишга мажбурлашга уриниб кўрганини қўшимча қилди.“Бундай ёндашувга рози бўлишга ҳаққимиз йўқ”, - дея хулоса қилди у.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1b/24242904_76:0:1657:1186_1920x0_80_0_0_9e4f60eafc3e67ca7a6e66e578c4053e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, украина
Ғарб сабаб Украина бир нечта давлатга парчаланиши мумкин – Патрушев
17:14 27.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Россия Хавфсизлик кенгаши Ғарб сиёсати Украинанинг бир неча давлатга парчаланишига олиб келиши мумкинлигини тахмин қилди.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Ғарб ва унинг измидаги Киев режими сиёсати Украинанинг бир неча давлатга парчаланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россияга босим ўтказишга уриниб, унга қарши антипод яратишга қарор қилган. Америкаликлар бунинг учун Украинани танлашган ва асли ягона бўлган халқни ажратишга уринишган.
“Украиналикларни ўз томонига оғдириш учун ҳеч қандай ижобий асос топа олмай, Вашингтон 2014 йилги давлат тўнтаришидан анча олдин украиналикларга улар миллати ўзига хослигини уқдириб, барча рус нарсаларига нафрат ҳиссини уйғотиб келган”, - дея фикр билдирди Патрушев "Российская газета" нашрига берган
интервьюсида.“Ғарб ва унинг измидаги Киев режими сиёсати якуни фақат Украинанинг бир нечта давлатга парчаланиши бўлиши мумкин”, - деди Россия Хавфсизлик кенгаши котиби.
Патрушев АҚШ Россияни суверенитети, ўзлиги, маданияти ва мустақил сиёсатидан воз кечишга мажбурлашга уриниб кўрганини қўшимча қилди.
“Бундай ёндашувга рози бўлишга ҳаққимиз йўқ”, - дея хулоса қилди у.