ТОШКЕНТ, 27 апр - Sputnik. Россиянинг Белгород шаҳрида Украина фойдасига қўпорувчилик ҳаракатлари билан шуғулланиб келган диверсантлар ҳибсга олинди, деб хабар қилмоқда Федерал Хавфсизлик хизмати. Диверсантлар ҳарбий эшелонлар ҳаракатланадиган темир йўлларга зарар етказмоқчи эканликларини айтишди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Белгородда Украина фойдасига темир йўлга шикаст етказишни режалаштираётган диверсантлар ҳибсга олинди.
ТОШКЕНТ, 27 апр - Sputnik. Россиянинг Белгород шаҳрида Украина фойдасига қўпорувчилик ҳаракатлари билан шуғулланиб келган диверсантлар ҳибсга олинди, деб хабар қилмоқда Федерал Хавфсизлик хизмати.
Россия хавфсизлик кучлари Белгородда транспорт инфратузилмаси объектида қўпорувчилик тайёрлаётган икки нафар жиноятчини қўлга олди. ФСБ маълумотларига кўра, қўлга олинганлар Украина нацизми тарафдорлари бўлиб, айбларига иқрор бўлишади.
Диверсантлар ҳарбий эшелонлар ҳаракатланадиган темир йўлларга зарар етказмоқчи эканликларини айтишди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Россия махсус операцияси
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган безорилик ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия Мудофаа вазирлиги зарбалар фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга зарба бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украина жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайтирди.