Бу йил Ўзбекистонда ўртача маош қанча бўлди?

© Sputnik / Рамиз БахтияровНациональная валюта Узбекистана — сум
Национальная валюта Узбекистана — сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Oбуна бўлиш
2022 йилнинг биринчи чорагида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида қайд этилган – 8,4 миллион сўм.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. 2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3 млн 426,8 минг сўмни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Статқўмга кўра, ойлик номинал иш ҳақининг 2021 йил мос даврига нисбатан ўсиш суръати 19,1 фоизни ташкил қилган (ўтган йилнинг январь-март ойларида 2 млн 876,4 минг сўм бўлган).
2022 йил январь-март ойлари учун ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичини шакллантиришда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субектлари ҳисобга олинмаган, чунки фермер хўжаликлари ҳамда кичик тадбиркорлик субектлари йилда бир марта ҳисобот тақдим этиши белгиланган.
2022 йилнинг биринчи чорагида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида қайд этилган – 8,4 миллион сўм. Шунингдек,
ахборот ва алоқа соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи — 6,5 миллион сўм
ташиш ва сақлаш соҳасида – 4,5 миллион сўм,
саноат соҳасида – 4,4 млн сўм,
қурилиш соҳасида – 4,1 млн сўм,
савдо соҳасида – 3,5 млн сўм
таълим соҳасида – 2,5 миллион сўмни ташкил қилган.
Энг паст ўртача иш ҳақи соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида қайд этилган – 2,3 миллион сўм.
Банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида энг юқори ўртача иш ҳақи – Тошкент шаҳрида (10,7 миллион сўм), энг пасти Самарқанд вилоятида (5,5 миллион сўм) кузатилган.
Таълим соҳасида энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳрида (3,7 миллион сўм), энг пасти Қашқадарё вилоятида (2,2 миллион сўм) қайд этилган. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ҳам энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи Тошкент шаҳрида (2,6 миллион сўм), энг пасти – Қашқадарё вилоятида (1,9 миллион сўм).
Янгиликлар лентаси
0