Австрия газ учун рублда тўлаш бўйича Россия шартларини қабул қилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишКомпрессорные станции "Казачья" и "Русская" в Краснодарском крае
Компрессорные станции Казачья и Русская в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.04.2022
Oбуна бўлиш
Австрия ва Германия Россия гази учун рублда тўлашга ўтди, бунга рози бўлмаган Польша ва болгарияга газ етказиб бериш тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 27 апр - Sputnik. Австрия канцлери Карл Нехаммер газ учун рублда тўлаш бўйича Россиянинг янги шартлари қабул қилинганини маълум қилди, деб ёзади “РИА Новости”.
“Биз, ОМВ (Австрия нефть-газ компанияси), тўлов шартларини қабул қилдик, Германия ҳам шундай қилди... Чунки бу биз учун муҳим эди. Нехаммернинг Москвага ташрифи чоғида Владимир Путиннинг газ етказиб беришда узилиш бўлмаслигига уни ишонтирди. "Газ етказиб бериш давом этади ва сиз еврода тўлашингиз мумкин. Бу ҳолат биз учун ўзгармади", деган эди Нехаммер Венадаги матбуот анжуманида.
27 апрел куни эрталаб, тўлов амалга оширилмагани сабабли Россия Болгария ва Полшага газ етказиб бериш тўхтатилгани хабар қилди. Сабаб: “Газпром экспорт” компанияси маълумотларига кўра, янги тўлов услуби бўйича 26 апрелдаги иш кунининг охиригача ушбу мамлакатлардан пул тушмаган.
Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан Россия гази учун дўстона бўлмаган мамлакатлардан тўловларни рублда амалга ошириш белигиланган. Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Москва рублда тўлашдан бош тортишни шартнома мажбуриятларини бажармаслик сифатида қабул қилади.
Газ учун тўлов - рублда

Эслатиб ўтамиз, Россия 1 апрелдан бошлаб нодўст мамлакатлардан газ учун тўловни фақат рублда қабул қилишини эълон қилди. "Газпромбанк" валюта ва рублда махсус ҳисоб рақамларини очади. Харидор тўловни шартномада кўрсатилган валютадаги биринчи ҳисоб рақамига керакли миқдорни ўтказади, банк уни Москва биржасида сотади ва иккинчи ҳисоб рақамига рублни киритади. Ундан эса "Газпром"га этказиб берилган хом ашё учун тўловлар амалга оширилади.

Украинада махсус ҳарбий операция бошланганидан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Россияга қарши мисли кўрилмаган санкциялар киритган эди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0