https://sputniknews.uz/20220426/shimoliy-koreya-oz-yadroviy-kuchlarini-mustahkamlashda-davom-etadi-24222189.html
Шимолий Корея ўз ядровий кучларини мустаҳкамлашда давом этади
Шимолий Корея ўз ядровий кучларини мустаҳкамлашда давом этади
Sputnik Ўзбекистон
Шимолий Корея етакчиси Корея Халқ Демократик Республикаси ҳарбий можаро бошлашга уринган ҳар қандай кучни йўқ қилишини айтди. 26.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-26T16:46+0500
2022-04-26T16:46+0500
2022-04-26T16:46+0500
дунёда
шимолий корея
ким чен ин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1c/23606807_0:275:3071:2002_1920x0_80_0_0_6330752e4114380e5edf0b57674b8791.jpg
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Шимолий Корея ўз ядровий кучларини максимал тезликда мустаҳкамлашда давом этади, деди мамлакат етакчиси Ким Чен Ин душанба куни Корея Халқ армияси ташкил этилиши муносабати билан ўтказилган парадда. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлигига (ЦТАК) таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда. Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакат ядро қуролининг тўхтатувчи кучидан фойдаланишга ҳар қандай вақтда тайёр туришга ҳаракат қилмоқда.“Жумладан, ҳарбий қудратимиз рамзи ва асоси бўлган ядровий кучларни ҳарбий тўқнашув юз берганда турли мақсадлардаги турли операцияларда қурол сифатида фойдаланиш ва ядровий қуролни амалга ошириш қобилиятини кўрсатиш учун ядровий кучларни миқдорий ва сифат жиҳатидан мустаҳкамлаш зарур”, - деб тушунтирди Шимолий Корея раҳбари.Ким Чен Иннинг таъкидлашича, ядро қуролининг асосий вазифаси урушнинг олдини олиш бўлишига қарамай, уларнинг мақсадини шу билан чеклаб бўлмайди.Шимолий Корея етакчиси ўз нутқи давомида Корея Халқ Демократик Республикаси ҳарбий можаро бошлашга уринган ҳар қандай кучни йўқ қилишини айтди.Маълумот учун, 25 апрель куни тахминан соат 22:00 ларда Пхеньяндаги Ким Ир Сен майдонида ҳарбий парад бўлиб ўтган. Жанубий Корея матбуоти Пхеньян 20 мингга яқин аскар ва техникани сафарбар қилгани ҳақида хабар берган.Парад машғулотларида 250 дан ортиқ техникалар, жумладан, “Хвасон-8” гипертовушли ракетаси, яқинда Пхеньян томонидан синовдан ўтказилган “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетаси ва сув ости кемасидан учириладиган баллистик ракета иштирок этган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/03/1c/23606807_181:0:2912:2048_1920x0_80_0_0_7c602a1801303704fbe0de0fa3b4944a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, шимолий корея, ким чен ин
дунёда, шимолий корея, ким чен ин
Шимолий Корея ўз ядровий кучларини мустаҳкамлашда давом этади
Шимолий Корея етакчиси Корея Халқ Демократик Республикаси ҳарбий можаро бошлашга уринган ҳар қандай кучни йўқ қилишини айтди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Шимолий Корея ўз ядровий кучларини максимал тезликда мустаҳкамлашда давом этади, деди мамлакат етакчиси Ким Чен Ин душанба куни Корея Халқ армияси ташкил этилиши муносабати билан ўтказилган парадда. Бу ҳақда Шимолий Корея марказий телеграф агентлигига (ЦТАК) таяниб, “РИА Новости”
хабар бермоқда.
“Биз КХДР эгаллаб турган ядровий кучларни максимал тезликда янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чораларини кўрамиз”, - деди Ким.
Шимолий Корея раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакат ядро қуролининг тўхтатувчи кучидан фойдаланишга ҳар қандай вақтда тайёр туришга ҳаракат қилмоқда.
“Жумладан, ҳарбий қудратимиз рамзи ва асоси бўлган ядровий кучларни ҳарбий тўқнашув юз берганда турли мақсадлардаги турли операцияларда қурол сифатида фойдаланиш ва ядровий қуролни амалга ошириш қобилиятини кўрсатиш учун ядровий кучларни миқдорий ва сифат жиҳатидан мустаҳкамлаш зарур”, - деб тушунтирди Шимолий Корея раҳбари.
Ким Чен Иннинг таъкидлашича, ядро қуролининг асосий вазифаси урушнинг олдини олиш бўлишига қарамай, уларнинг мақсадини шу билан чеклаб бўлмайди.
Шимолий Корея етакчиси ўз нутқи давомида Корея Халқ Демократик Республикаси ҳарбий можаро бошлашга уринган ҳар қандай кучни йўқ қилишини айтди.
“Ҳозир ҳарбий кучларимиз ҳар қандай жангга тайёр. Агар қандайдир куч бизнинг асосий манфаатларимизга тажовуз қилса, ядровий кучларимизнинг иккинчи кутилмаган функциясидан фойдаланмасликнинг иложи бўлмайди”, деган Ким Чен Ин.
Маълумот учун, 25 апрель куни тахминан соат 22:00 ларда Пхеньяндаги Ким Ир Сен майдонида ҳарбий парад бўлиб ўтган. Жанубий Корея матбуоти Пхеньян 20 мингга яқин аскар ва техникани сафарбар қилгани ҳақида хабар берган.
Парад машғулотларида 250 дан ортиқ техникалар, жумладан, “Хвасон-8” гипертовушли ракетаси, яқинда Пхеньян томонидан синовдан ўтказилган “Хвасон-17” қитъалараро баллистик ракетаси ва сув ости кемасидан учириладиган баллистик ракета иштирок этган.