Сергелида "Mагнит" дўкони очилди

Oбуна бўлиш
MCosmetik тармоғининг биринчи хорижий дўкони Ўзбекистонда очилди. Унда "парвариш ва гигиена”, “саноат товарлари”, “декоратив косметика”, “маиший кимё” тоифаларидаги товарларни харид қилишлари мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 26 апр - Sputnik. Россиянинг етакчи ритейлерларидан бири "Магнит" ОАЖ Ўзбекистонда гўзаллик ва саломатлик учун товарлар сотиладиган дрогери-дўкон (ўзига ўзи хизмат кўрсатиш) дўконини очди.
Очилиш маросимида Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамда Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов иштирок этди.
Ушбу дўкон Россиядан ташқаридаги биринчи чакана савдо тармоғига айланди. MCosmetikда жаҳон ва Россия брендлари билан бир қаторда ўзбек брендлари ҳам тақдим этилган.
Бу ерда мижозлар “парвариш ва гигиена”, “саноат товарлари”, “декоратив косметика”, “маиший кимё” тоифаларидаги товарларни харид қилишлари мумкин бўлади.
Ассортиментни тузишда маҳаллий аҳолининг эҳтиёжлари ҳам ҳисобга олинди, шунинг учун болалар овқатлари ҳам қўшилди. Дўконда ўзбек товарлари махсус белгилар билан таъкидланган. Улар орасида маиший кимё, гигиена воситалари, тўқимачилик бор.
Россиялик ретейлер дастлабки босқичда бешта ана шундай дўкон очишни режалаштирилган. Улардан 4 таси Тошкентда, яна биттаси Чирчиқда жойлашган бўлади.
"Магнит" - Россия чакана савдо дўконлари тармоғи бўлиб, даромад бўйича Россияда учинчи ўринда туради. Тармоқ 1995 йилда Краснодарда компания фаолиятининг дастлабки йилларида компанияга эгалик қилган ва уни бошқарган Сергей Галицкий томонидан асос солинган, 2021 йилдан бери энг йирик акциядор Алехандра Маратҳон Гроуп инвестиция компанияси ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0