https://sputniknews.uz/20220426/ozbekiston-va-rossiya-seysmologiya-sohasida-hamkorlik-qiladi-24215024.html
Ўзбекистон ва Россия сейсмология соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон ва Россия сейсмология соҳасида ҳамкорлик қилади
Sputnik Ўзбекистон
Россия Геофизика маркази вакиллари иштирокида Ўзбекистонда замонавий магнитометр ускуналари ўрнатиладиган павильонлар танланди. 26.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-26T14:01+0500
2022-04-26T14:01+0500
2023-04-05T18:37+0500
жамият
ўзбекистон
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1a/24214988_0:92:974:640_1920x0_80_0_0_63fcea954d0bc558e2d8f017a891e304.jpg
ТОШКЕНТ, 26 апрель — Sputnik. Фанлар академияси Сейсмология институтига Россия Фанлар академияси Геофизика маркази вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар бермоқда.Ушбу ташриф 2019 йилда илмий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама имзоланган келишув асосида амалга оширилди.Ташриф давомида делегация аъзолари иштирокида электромагнетизм соҳасига оид илмий семинар ташкил этилди. Шунингдек, “Янгибозор” магнит-ионосфера обсерваторияси кўздан кечирилди.Мутахассислар иштирокида ускуналар ўрнатилиши мумкин бўлган павильонлар танланди. Таъкидланишича ушбу йўналишда келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси тузиб олинди.Шу билан бирга, ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама келишувга биноан келгусида институт ва марказ ўртасида илмий тадқиқот ишлари амалга оширилади.Маълумот учун, Сейсмология институти Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой, Туркия, АҚШ давлатлари, шунингдек, Россия Фанлар академиясининг Бишкекдаги илмий станцияси ва О.Ю.Шмидт номидаги Ер физикаси институти билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1a/24214988_0:1:974:732_1920x0_80_0_0_7512a8efe16d0232ac27b49e276ab748.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, россия
жамият, ўзбекистон, россия
Ўзбекистон ва Россия сейсмология соҳасида ҳамкорлик қилади
14:01 26.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Россия Геофизика маркази вакиллари иштирокида Ўзбекистонда замонавий магнитометр ускуналари ўрнатиладиган павильонлар танланди.
ТОШКЕНТ, 26 апрель — Sputnik. Фанлар академияси Сейсмология институтига Россия Фанлар академияси Геофизика маркази вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Фанлар академияси
хабар бермоқда. Ушбу ташриф 2019 йилда илмий-техник ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама имзоланган келишув асосида амалга оширилди.
Ташриф давомида делегация аъзолари иштирокида электромагнетизм соҳасига оид илмий семинар ташкил этилди. Шунингдек, “Янгибозор” магнит-ионосфера обсерваторияси кўздан кечирилди.
“Делегация аъзолари билан биргаликда “Янгибозор” магнит-ионосфера обсерваториясида доимий кузатув ишларини олиб бориш мақсадида замонавий магнитометрлар ўрнатиладиган жойлар дала кузатув ишлари асосида текширувдан ўтказилди”, - дейилади хабарда.
Мутахассислар иштирокида ускуналар ўрнатилиши мумкин бўлган павильонлар танланди. Таъкидланишича ушбу йўналишда келгусида амалга ошириладиган ишлар режаси тузиб олинди.
Шу билан бирга, ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама келишувга биноан келгусида институт ва марказ ўртасида илмий тадқиқот ишлари амалга оширилади.
Маълумот учун, Сейсмология институти Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Хитой, Туркия, АҚШ давлатлари, шунингдек, Россия Фанлар академиясининг Бишкекдаги илмий станцияси ва О.Ю.Шмидт номидаги Ер физикаси институти билан ҳамкорликни
йўлга қўйган.