Мурманск вилояти билан меҳнат ресурсларини жалб қилиш ва туризм ривожлантирилади

© Dubov DmitriyДелегация Узбекистана встретилась с руководством Мурманской области
Делегация Узбекистана встретилась с руководством Мурманской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Oбуна бўлиш
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Россиянинг Мурманск вилояти билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни, шунингдек, туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ниятида. Бу ҳақда 26 апрель куни Республика бош вазири маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов Арктикани ривожлантириш вазирлиги ва Мурманск губернатори билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
“Биз ҳамкорликнинг янги йўналишлари, жумладан, туризм, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кўриб чиқишдан мамнунмиз. Бу йил биз давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигини нишонлаймиз. Биз учун Россия муҳим стратегик шерик”, деди Хайриддинов.
© Dubov DmitriyДелегация Узбекистана встретилась с руководством Мурманской области
Делегация Узбекистана встретилась с руководством Мурманской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Делегация Узбекистана встретилась с руководством Мурманской области
Мурманск вилояти губернатори Андрей Чибис Ўзбекистон делегациясини минтақада қутлар экан, ҳозирда Арктикада кўплаб ўзбекистонликлар меҳнат қилаётганини таъкидлади.
“Бизни фаол ўзаро алоқа боғлаб туради. Айниқса, Мурманск вилояти ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларининг меҳнати нуқтаи назаридан. Бу биринчи навбатда, бизнинг йирик қурилиш лойиҳаларимизга, масалан, Йирик қурилиш марказига тааллуқлидир. Ўзаро алоқаларимиз анча ижобий, ва самарали”, - деди вилоят раҳбари.
© Dubov DmitriyДелегация Узбекистана встретилась с руководством Мурманской области
Делегация Узбекистана встретилась с руководством Мурманской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Делегация Узбекистана встретилась с руководством Мурманской области
Арктикани ривожлантириш ва Мурманск вилояти иқтисодиёт вазири Татьяна Руссковатақдимот чоғида минтақа Ўзбекистоннинг кўплаб фаолият соҳаларида ҳамкори бўлиши мумкинлигини таъкидлади,чунки Арктикада муздан холи чуқур сув порти мавжуд.Бундан ташқари, катта минерал захиралари, арзон электр энергияси, ривожланган транспорт инфратузилмасига эга.
Шунингдек, вазир Мурманск вилоятининг юқори инвестицион жозибадорлигини, иқтисодий барқарорлигини қайд этди.
“Охирги икки йил давомида биз Шимолий-Ғарбий ва Россияда иқтисодий ўсиш суръатларига эга минтақа сифатида етакчилик қилмоқдамиз. Биз пандемиядан олдин ва пандемия даврида бошланган лойиҳалар режа бўйича бориши, амалга оширилиши ва ривожланиш учун яхши платформа яратишга барча шароитларни яратмоқдамиз”, - дея хулоса қилди Русскова.
© Dubov DmitriyДелегация Узбекистана встретилась с руководством Мурманской области
Делегация Узбекистана встретилась с руководством Мурманской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Делегация Узбекистана встретилась с руководством Мурманской области
Янгиликлар лентаси
0