Москвада ДХР ва ЛХР элчихоналари очилади

© Sputnik / Sergei Averin / Медиабанкка ўтишЛюди радуются подписанию документов о признании Российской Федерацией Луганской народной республики (ЛНР) и Донецкой народной республики (ДНР) в Донецке
Люди радуются подписанию документов о признании Российской Федерацией Луганской народной республики (ЛНР) и Донецкой народной республики (ДНР) в Донецке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Oбуна бўлиш
Россия пойтахтида Луганск ва Донецк халқ республикаларининг дипломатик ваколатхоналари яқин бир неча ой ичида очилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Бир ёки икки ой ичида Москвада Луганск ва Донецк халқ республикаларининг элчихоналари очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди дипломатик манбааларга таянган ҳолда.
“Биз (буни) яқин келажакда амалга оширишга ҳаракат қиламиз, қанчалик тез бўлса, шунча яхши. Биз муайян ишларни бажаряпмиз”, - деган суҳбатдош.
Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни Россия Луганск ва Донецк халқ республикалари мустақиллигини тан олгандан сўнг дарҳол улар билан дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
Бир кун олдин Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олиш ҳақидаги фармонларни имзолади. Бундан ташқари, ҳар икки республика билан дўстлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида шартномалар имзоланди.
Фармон олдидан давлат раҳбарининг россияликларга катта, дастурий телемурожаати бўлиб ўтди, унда Путин ўз қарорини батафсил тушунтириб берди ва Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан вазиятни муҳокама қилди.
“Қон тўкиш, зўравонлик, қонунбузарлик йўлига ўтганлар Донбасснинг ҳарбий қарордан ташқари бошқа ҳеч қандай қарорини тан олишмади ва тан олишмайди. Шу муносабат билан мен узоқ вақтдан бери кечиктирилган қарорниқабул қилишни зарур деб ҳисоблайман — зудлик билан ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олинг”, деди ўша пайтда президент.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлади. Владимир Путин ушбу операция мақсади “ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган безорилик ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш” деб атаган. Операция мақсади —“Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия аскарлари зарбаларни фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украинанинг жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайди.
Янгиликлар лентаси
0