Молия вазирлиги мутахассислари Россияда малака оширишади

© Фото: Минфин УзбекистанаПодписано соглашение о сотрудничестве между Учебным центром при Минфине Узбекистана и НИУ ВШЭ РФ
Подписано соглашение о сотрудничестве между Учебным центром при Минфине Узбекистана и НИУ ВШЭ РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2022
Oбуна бўлиш
Битим доирасида Ўзбекистон ва Россия молия ва давлат харидлари соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқади.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази ҳамда Россиянинг “Олий иқтисодиёт мактаби” Миллий тадқиқот университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Россиянинг “Олий иқтисодиёт мактаби” Миллий тадқиқот университети (Пермь кампуси) директори Галина Володина ва директор ўринбосари Елена Шадрина молия вазири ўринбосари Гулнора Раҳимова билан учрашди.
Учрашув доирасида Молия вазирлиги тизими мутахассисларининг малакасини ошириш, қайта тайёрлаш ва бу орқали уларнинг салоҳиятини оширишга қаратилган ўзаро ҳамкорлик битими имзоланди.
Битим доирасида томонлар молия ва давлат харидлари соҳасида малака ошириш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқадилар. Тажриба алмашиш ва мутахассислар стажировкасини ташкил этиш, ўзаро ҳамкорликдаги таълим ва тадқиқот дастурлари амалга оширилади.
Шунингдек, биргаликда конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирлар ўтказилади.
“Мазкур ҳужжатнинг имзоланиши молия ва давлат харидлари соҳаси мутахассисларининг малакасини ошириш бўйича халқаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади”, - дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0