https://sputniknews.uz/20220426/mirziyoev-rossiya-sanoat-va-savdo-vazirini-qabul-qildi-24206420.html
Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди
Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди
Sputnik Ўзбекистон
Учрашувда Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. 26.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-26T09:16+0500
2022-04-26T09:16+0500
2022-04-26T09:16+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
денис мантуров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1a/24206236_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_4104d8da40ba2b76a0f5b706e2e26d2e.jpg
ТОШКЕНТ, 26апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.Учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.Таъкидланишича, томонлар машинасозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, кимё ва фармацевтика тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишган.Шу муносабат билан шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган саноат кўргазмаси доирасидаги ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.Эслатиб ўтамиз, Россия делегацияси “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкентда бўлиб турибди.Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/1a/24206236_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_b77966c00817ea4b2b094e42af87f04a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, денис мантуров
сиёсат, шавкат мирзиёев, денис мантуров
Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди
Учрашувда Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
ТОШКЕНТ, 26апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар бермоқда. Учрашувда олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
“Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестиция дастурларини амалга ошириш ва янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари кооперацияси учрашувнинг асосий мавзуси бўлди”, - дейилган хабарда.
Таъкидланишича, томонлар машинасозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, кимё ва фармацевтика тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратишган.
Шу муносабат билан шу кунларда Тошкент шаҳрида ўтаётган саноат кўргазмаси доирасидаги ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари мамнуният билан қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия делегацияси “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Тошкентда
бўлиб турибди.Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.