https://sputniknews.uz/20220426/karantin-olimlar-semirishning-ruhiy-mexanizmini-aniqlashdi-24228797.html
Карантин: Олимлар семиришнинг руҳий механизмини аниқлашди
Карантин: Олимлар семиришнинг руҳий механизмини аниқлашди
Sputnik Ўзбекистон
Олимларнинг фикрига кўра, ортиқча овқатланишга иштиёқ, стресс ва унинг эҳтимоли фонида сезиларли даражада ошади. 26.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-26T22:24+0500
2022-04-26T22:24+0500
2022-04-26T22:24+0500
бу қизиқ
овқатланиш
фойдали
фойдали маҳсулотлар
шифокорлар тавсияси
доктор маслаҳати
соғлиқ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/12/16026434_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_d828f520048cc319b90b97be175b5d1c.jpg
Вятка давлат университети мутахассислари бошқа россиялик олимлар билан биргаликда COVID-19 карантини пайтида озиқ-овқатга қарамлик ва "вақтнинг психологик истиқболи" ўртасидаги боғлиқликни ўрганишди.Аҳоли орасида энг оммавий касалланиш ҳисобланган - ортиқча вазн ва семиришга айнан қандай руҳий омиллар сабаб бўлгани олимларни қизиқтирган энг биринчи масала бўлди. Бу концепция инсоннинг ўз ўтмишига, ҳозирги кунига ёки келажагига ҳиссий жиҳатдан қанчалик "боғланганлигини" ни аниқлайди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, инсоннинг "қайси истиқболли вақтга" боғлиқлиги - унинг нафақат хулқ-атворни шакллантиради, балким психологик соғломлигини ёки айрим руҳий бузилишлар мавжудлигининг кўрсаткичи бўлиши мумкин."Биз пандемия шароитидаги кузатувлардан "келажак" истибол билан яшайдиган одамларда, "ҳозирги кун" ёки "ўтмиш" истиқболи билан яшайдиганларга нисбатан руҳий бузилишлар ривожланиш хавфи остида бўлмайди, деб тахмин қилдик. Пандемия давридаги карантин пайтларида олимлар одамлар орасида озиқ-овқатга қарамлик ҳолатлари 68 % ошганини қайд этдилар. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу маълумотлар қарамликнинг бошқа турлари - Интернетга қарамлик, алкоголизм, гиёҳвандлик ҳолатларининг кўпайиши билан мос келади.Руҳшунослар хулосасига кўра, олинган натижалар катта илмий аҳамиятга эга ва келажакда семиришнинг олдини олиш учун - руҳий услублар билан курашиш имкони мавжудлигини англатади, хусусан вақт истиқболига асосланган психологик терапия усулларини мослаштиришга имкон беради.Келажакда олимлар тадқиқот намунаси ва географиясини кенгайтиришни, шунингдек, тасвирланган ҳодисанинг физиологик механизмларини ўрганишни режалаштирмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/12/16026434_169:0:2900:2048_1920x0_80_0_0_05bfc07e5566bb72a16cdf22741296ea.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
овқатланиш, фойдали, фойдали маҳсулотлар, шифокорлар тавсияси, доктор маслаҳати, соғлиқ
овқатланиш, фойдали, фойдали маҳсулотлар, шифокорлар тавсияси, доктор маслаҳати, соғлиқ
Карантин: Олимлар семиришнинг руҳий механизмини аниқлашди
Олимларнинг фикрига кўра, ортиқча овқатланишга иштиёқ, стресс ва унинг эҳтимоли фонида сезиларли даражада ошади.
Вятка давлат университети мутахассислари бошқа россиялик олимлар билан биргаликда COVID-19 карантини пайтида озиқ-овқатга қарамлик ва "вақтнинг психологик истиқболи" ўртасидаги боғлиқликни ўрганишди.
Аҳоли орасида энг оммавий касалланиш ҳисобланган - ортиқча вазн ва семиришга айнан қандай руҳий омиллар сабаб бўлгани олимларни қизиқтирган энг биринчи масала бўлди.
Дастлабки хулосага кўра, ўрганилган гуруҳ таркибида психологик жиҳатдан ўтмиш ёки ҳозирги кун ҳақида кўп ўйлайдиган ва одатда қисқа муддатли режа тузишни афзал кўрадиган одамларда ортиқча овқат истеъмол қилишга қарамлик хавфи, узоқ келажак ҳақида кўпроқ ўйлайдиганлар ва узоқ муддатли режа тузадиганларга нисбатан юқори бўлган. Ушбу тадқиқот натижалари
Eating and Weight Disorders журналида чоп этилган.
Бу концепция инсоннинг ўз ўтмишига, ҳозирги кунига ёки келажагига ҳиссий жиҳатдан қанчалик "боғланганлигини" ни аниқлайди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, инсоннинг "қайси истиқболли вақтга" боғлиқлиги - унинг нафақат хулқ-атворни шакллантиради, балким психологик соғломлигини ёки айрим руҳий бузилишлар мавжудлигининг кўрсаткичи бўлиши мумкин.
"Биз пандемия шароитидаги кузатувлардан "келажак" истибол билан яшайдиган одамларда, "ҳозирги кун" ёки "ўтмиш" истиқболи билан яшайдиганларга нисбатан руҳий бузилишлар ривожланиш хавфи остида бўлмайди, деб тахмин қилдик.
Ушбу тадқиқотдан олинган асосий амалий хулосани қуйидагича: - Ҳаётингиз учун узоқ муддатли режалар тузинг - бу сизнинг психологик фаровонлигингизнинг калитидир, - деди Михаил Борисенков, лойиҳа раҳбари, руҳшунос олим.
Пандемия давридаги карантин пайтларида олимлар одамлар орасида озиқ-овқатга қарамлик ҳолатлари 68 % ошганини қайд этдилар. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу маълумотлар қарамликнинг бошқа турлари - Интернетга қарамлик, алкоголизм, гиёҳвандлик ҳолатларининг кўпайиши билан мос келади.
Руҳшунослар хулосасига кўра, олинган натижалар катта илмий аҳамиятга эга ва келажакда семиришнинг олдини олиш учун - руҳий услублар билан курашиш имкони мавжудлигини англатади, хусусан вақт истиқболига асосланган психологик терапия усулларини мослаштиришга имкон беради.
Келажакда олимлар тадқиқот намунаси ва географиясини кенгайтиришни, шунингдек, тасвирланган ҳодисанинг физиологик механизмларини ўрганишни режалаштирмоқда.