https://sputniknews.uz/20220425/rossiya-va-ozbekiston-musulmonlar-idoralari-migrantlarga-moslashishda-yordam-berishadi-24195926.html
Россия ва Ўзбекистон мусулмонлар идоралари мигрантларга мослашишда ёрдам беришади
Россия ва Ўзбекистон мусулмонлар идоралари мигрантларга мослашишда ёрдам беришади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси вакиллари Москва шаҳрига ташриф буюрди ва қатор учрашувлар ўтказди. 25.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-25T17:40+0500
2022-04-25T17:40+0500
2023-04-05T18:37+0500
жамият
ўзбекистон
мигрантлар
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/568/74/5687439_0:0:3030:1705_1920x0_80_0_0_f8fb1c400de71442e204bb933f310c64.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Эльвира Сулайманкулова. Ўзбекистон делегацияси Москвага ташрифи давомида Россия мусулмонлари идораси раиси муфтий шайх Равил Гайнутдинов ва бошқа диний уламолар билан учрашув ўтказди.Россия Муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Рушан Аббясов Sputnik мухбирига учрашув якунлари ҳақида маълумот берди.Делегацияга Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилик қилган. Делегация таркибидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ҳамда мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳукумат департаменти вакиллари ўрин олишган.“Муҳокаманинг асосий мавзуси – бу бизнинг шерикчилигимиз, мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро қардош ҳамкорлик, - деди Аббясов. – Халқларимизни боғлаб турувчи умумий ришталар бисёр – Совет Иттифоқи доирасидаги тарихимиз, Ўзбекистонда бўлган оламга машҳур исломий диққатга сазовор жойлар. Ўзбекистон томони ҳозир зиёрат туризмини фаол ривожлантирмоқда, яъни муқаддас ислом жойларига ташриф буюриш”.Россия ва Ўзбекистон томони бу йил “Маънавий ипак йўли” V халқаро илмий-диний конференциясини ўтказишни режалаштираётганини ҳам тасдиқлади. Конферанция 2020 йилда Тошкентда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб ортга сурилганди.Ўзбекистонлик мигрантларга Россия шарт-шароитларида мослашишига кўмаклашиш муҳокама қилинган асосий мавзулардан бири бўлган. Россия мусулмонлари идорасининг Қирғизистон билан ҳамкорликдаги бундай тажрибаси бор. Энди орттирилган тажрибалардан фойдаланиш Ўзбекистон томонига ҳам таклиф қилинди.Бундан ташқари, Россия мусулмонлари идораси раиси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга бу йил режалаштирилган Россияга ташриф давомида Москва жоме масжидига ташриф буюриш таклифномасини бериб юборган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/568/74/5687439_299:0:3030:2048_1920x0_80_0_0_462206cc2fd91fb4d79c71e4b15bb0fe.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, мигрантлар, россия
жамият, ўзбекистон, мигрантлар, россия
Россия ва Ўзбекистон мусулмонлар идоралари мигрантларга мослашишда ёрдам беришади
17:40 25.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Ўзбекистон делегацияси вакиллари Москва шаҳрига ташриф буюрди ва қатор учрашувлар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Эльвира Сулайманкулова. Ўзбекистон делегацияси Москвага ташрифи давомида Россия мусулмонлари идораси раиси муфтий шайх Равил Гайнутдинов ва бошқа диний уламолар билан учрашув ўтказди.
Россия Муфтийлар кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Рушан Аббясов
Sputnik мухбирига учрашув якунлари ҳақида маълумот берди.
Делегацияга Ўзбекистон бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилик қилган. Делегация таркибидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов ҳамда мамлакатнинг Москвадаги элчихонаси ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳукумат департаменти вакиллари ўрин олишган.
“Муҳокаманинг асосий мавзуси – бу бизнинг шерикчилигимиз, мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро қардош ҳамкорлик, - деди Аббясов. – Халқларимизни боғлаб турувчи умумий ришталар бисёр – Совет Иттифоқи доирасидаги тарихимиз, Ўзбекистонда бўлган оламга машҳур исломий диққатга сазовор жойлар. Ўзбекистон томони ҳозир зиёрат туризмини фаол ривожлантирмоқда, яъни муқаддас ислом жойларига ташриф буюриш”.
Россия ва Ўзбекистон томони бу йил “Маънавий ипак йўли” V халқаро илмий-диний конференциясини ўтказишни режалаштираётганини ҳам тасдиқлади. Конферанция 2020 йилда Тошкентда бўлиб ўтиши керак эди, бироқ коронавирус пандемияси сабаб ортга сурилганди.
Ўзбекистонлик мигрантларга Россия шарт-шароитларида мослашишига кўмаклашиш муҳокама қилинган асосий мавзулардан бири бўлган. Россия мусулмонлари идорасининг Қирғизистон билан ҳамкорликдаги бундай тажрибаси бор. Энди орттирилган тажрибалардан фойдаланиш Ўзбекистон томонига ҳам таклиф қилинди.
“Бу келишувлар ўзининг илк самарасини берди. Ўзбекистон вакиллари Москвадаги жоме масжидида мигрантлар билан учрашишди. Бунга қадар улар Тула ва бошқа минтақаларга бориб, у ерда ҳам бундай учрашувлар ўтказишди. Биз бу йўналишда тизимли ишлашга келишиб олдик”, - деди муфтий.
Бундан ташқари, Россия мусулмонлари идораси раиси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга бу йил режалаштирилган Россияга ташриф давомида Москва жоме масжидига ташриф буюриш таклифномасини бериб юборган.