https://sputniknews.uz/20220425/navoiy-va-nijegorod-viloyatlari-ozaro-hamkorlik-memorandumini-imzolashdi-24189245.html
Навоий ва Нижегород вилоятлари ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди
Навоий ва Нижегород вилоятлари ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди
Англашув меморандуми икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади. 25.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-25T14:41+0500
2022-04-25T14:41+0500
2022-04-25T14:41+0500
иқтисод
навоий вилояти
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/19/24186208_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_01fd6930ebf2eb061e3511e74da34b00.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Навоий ва Нижегород вилоятлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Sputnik мухбирига Навоий вилояти матбуот котиби маълум қилди.Таъкидланишича, кўргазма ишида Навоий вилоятидан 30 дан ортиқ саноат корхоналари ўзларининг 100 дан зиёд турдаги маҳсулотлари билан қатнашмоқда.Навоий вилояти ва Россиянинг Нижегород вилояти вакиллари учрашувида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.Ҳужжатни Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Нижегород вилояти губернатори Глеб Никитин имзолаган.Фарғонадан Свердловскка мева-сабзавот экспорти ҳажми ошириладиТошкентда 25-27 апрель кунлари “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. У Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва савдо вазирликлари томонидан ташкил қилинган.Кўргазма ва ишбилармонлик дастурида Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Венгрия, Франция, Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистондан юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари ва бизнес делегациялари иштирок этади.“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва икки томонлама савдони мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, Россиянинг юқори технологияли маҳсулотларини Марказий Осиё мамлакатлари бозорига экспорт қилишда муҳим роль ўйнайди.
навоий вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/19/24186208_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_137d41c89da4ffe8311ffe21cb862aca.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
иқтисод, навоий вилояти, иннопром халқаро саноат кўргазмаси
иқтисод, навоий вилояти, иннопром халқаро саноат кўргазмаси
Навоий ва Нижегород вилоятлари ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолашди
Англашув меморандуми икки ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Навоий ва Нижегород вилоятлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда
Sputnik мухбирига Навоий вилояти матбуот котиби маълум қилди.
Таъкидланишича, кўргазма ишида Навоий вилоятидан 30 дан ортиқ саноат корхоналари ўзларининг 100 дан зиёд турдаги маҳсулотлари билан қатнашмоқда.
Навоий вилояти ва Россиянинг Нижегород вилояти вакиллари учрашувида ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
“Музокаралар якунига кўра, иккала ҳудуд ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми имзоланди”, - дейилган хабарда.
Ҳужжатни Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов Нижегород вилояти губернатори Глеб Никитин имзолаган.
Тошкентда 25-27 апрель кунлари “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси бўлиб ўтади. У Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва савдо вазирликлари томонидан ташкил қилинган.
Кўргазма ва ишбилармонлик дастурида Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Венгрия, Франция, Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистондан юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари ва бизнес делегациялари иштирок этади.
“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва икки томонлама савдони мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, Россиянинг юқори технологияли маҳсулотларини Марказий Осиё мамлакатлари бозорига экспорт қилишда муҳим роль ўйнайди.