https://sputniknews.uz/20220425/megafon-ozbekiston-it-mutaxassislarini-rivojlantirish-dasturini-yolga-qoyadi-24203606.html
“Мегафон” Ўзбекистон IT-мутахассисларини ривожлантириш дастурини йўлга қўяди
“Мегафон” Ўзбекистон IT-мутахассисларини ривожлантириш дастурини йўлга қўяди
Sputnik Ўзбекистон
Иннопром-2022 кўргазмаси доирасида Ўзбекистон АКТ вазирлиги ва "Мегафон" компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 25.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-25T21:05+0500
2022-04-25T21:05+0500
2022-04-25T21:05+0500
жамият
ахборот технологиялари (it)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/19/24199648_0:335:3044:2047_1920x0_80_0_0_b05e5afc60a3071c6c8f43606c9065b3.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россиянинг “Мегафон” уяли алоқа оператори ва Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (АКТ) Ўзбекистон IT-мутахассисларини ўқитиш ва иш билан таъминлаш дастурини йўлга қўяди. Тегишли ҳамкорлик меморандуми “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида имзоланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.Таъкидланишича, ҳамкорлик дастурлаш ва ишлаб чиқиш соҳасидаги талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича турли даражадаги мутахассисларни ўқитиш ва ривожлантиришни кўзда тутади.Ўқишдан сўнг иштирокчиларга малакасидан келиб чиқиб, амалиёт ўташ дастури ёки бирданига "Мегафон" жамоасида ҳақиқий лойиҳалар устида иш бошлаш имконияти тақдим этилади."Мегафон" бош директори Хачатур Помбухчан Ўзбекистон истиқболини Марказий Осиёдаги энг йирик IT-хаб сифатида кўраётганини ва олий тоифадаги ихтисослашган мутахассисларни тайёрлашда тажриба билан бўлишиш ҳамда ўз ресурсларинини ишга солишга тайёр эканлигини билдирди.АКТ вазири биринчи ўринбосари Олег Пекось бугунги кунда Ўзбекистон IT-мутахассисларини ўқитиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошираётганини эслатди. Агар 2020 йил бошида мамлакатда жами бир неча юз IT-мутахассислари бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 50 мингдан ошган. Ўзбекистон 2030 йилга келиб IT-мутахассислар сони бир миллионга етказишни режалаштирмоқда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/19/24199648_163:0:2892:2047_1920x0_80_0_0_96e8cc3e7a1f67f33ac5be35dfe20482.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ахборот технологиялари (it)
жамият, ахборот технологиялари (it)
“Мегафон” Ўзбекистон IT-мутахассисларини ривожлантириш дастурини йўлга қўяди
Иннопром-2022 кўргазмаси доирасида Ўзбекистон АКТ вазирлиги ва "Мегафон" компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россиянинг “Мегафон” уяли алоқа оператори ва Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (АКТ) Ўзбекистон IT-мутахассисларини ўқитиш ва иш билан таъминлаш дастурини йўлга қўяди. Тегишли ҳамкорлик меморандуми “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида имзоланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ҳамкорлик дастурлаш ва ишлаб чиқиш соҳасидаги талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича турли даражадаги мутахассисларни ўқитиш ва ривожлантиришни кўзда тутади.
Ўқишдан сўнг иштирокчиларга малакасидан келиб чиқиб, амалиёт ўташ дастури ёки бирданига "Мегафон" жамоасида ҳақиқий лойиҳалар устида иш бошлаш имконияти тақдим этилади.
"Мегафон" бош директори Хачатур Помбухчан Ўзбекистон истиқболини Марказий Осиёдаги энг йирик IT-хаб сифатида кўраётганини ва олий тоифадаги ихтисослашган мутахассисларни тайёрлашда тажриба билан бўлишиш ҳамда ўз ресурсларинини ишга солишга тайёр эканлигини билдирди.
АКТ вазири биринчи ўринбосари Олег Пекось бугунги кунда Ўзбекистон IT-мутахассисларини ўқитиш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошираётганини эслатди. Агар 2020 йил бошида мамлакатда жами бир неча юз IT-мутахассислари бўлган бўлса, ҳозир уларнинг сони 50 мингдан ошган. Ўзбекистон 2030 йилга келиб IT-мутахассислар сони бир миллионга етказишни режалаштирмоқда.