https://sputniknews.uz/20220425/manturov-dollardan-voz-kechish-va-milliy-valyutalardagi-hisob-kitobga-otishga-chaqirdi-24186841.html
Мантуров доллардан воз кечиш ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтишга чақирди
Мантуров доллардан воз кечиш ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Россия саноат ва савдо вазири мамлакат қайси соҳаларда Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириши мумкинлигини айтди. 25.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-25T13:38+0500
2022-04-25T13:38+0500
2023-04-05T18:37+0500
иқтисод
ўзбекистон
денис мантуров
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/19/24183038_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_577de84a466036991581a5c96a541d3d.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамкорларни доллардан воз кечиш ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтишга чақирди. Бу ҳақда у “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” иккинчи халқаро саноат кўргазмаси очилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.Мантуровнинг сўзларига кўра, ҳозир доллар ва евродан воз кечиб, миллий валюталардги ҳисоб-китобларга ўтиш ниҳоятда муҳим.Россиялик вазир Россиянинг Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиши улкан экани ва бу ўсиб боришини таъкидлади. У икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий истиқболли йўналишларини санаб ўтди.Мантуровнинг таъкидлашича, ИННОПРОМ-2022 халқаро кўргазмаси янги ҳамкорлик ва лойиҳалар учун қўшимча туртки бериши керак, чунки минтақавий ҳамкорлик бу шерикчиликнинг асосий заминидир.Россия МДҲ мамлакатларида рубль позициясини мустаҳкамламоқдаЎтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.Путин Россия ташқи савдосини рублга ўтказишни тезлаштиришни топширди
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/19/24183038_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_c0f14d9bd8b79e5aedef474ffa87bd66.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, денис мантуров, россия
иқтисод, ўзбекистон, денис мантуров, россия
Мантуров доллардан воз кечиш ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтишга чақирди
13:38 25.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Россия саноат ва савдо вазири мамлакат қайси соҳаларда Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириши мумкинлигини айтди.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров ҳамкорларни доллардан воз кечиш ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобга ўтишга чақирди. Бу ҳақда у “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” иккинчи халқаро саноат кўргазмаси очилишида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik мухбири.
Мантуровнинг сўзларига кўра, ҳозир доллар ва евродан воз кечиб, миллий валюталардги ҳисоб-китобларга ўтиш ниҳоятда муҳим.
“Ўзаро ҳисоб-китоб, маҳсулотларимизни етказиб бериш нуқтаи назаридан, ўзаро коорпорацияда максимал мустақил бўлиш учун ўзимизнинг валюталарга ўтиш зарур”, - деди у.
Россиялик вазир Россиянинг Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқиши улкан экани ва бу ўсиб боришини таъкидлади. У икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий истиқболли йўналишларини санаб ўтди.
“Ўзбекистон ҳам иқтисодиёт, ҳам демография жиҳатдан тез ўсиб бораётган мамлакат... Ўзбекистоннинг тез ўсиб бораётган иқтисодиётига қизиқишимиз улкан ва ўсиб боради. Биз ҳозир фармацевтика, автосаноат, қишлоқ хўжалиги машиналари, озиқ-овқат саноати ривожланишининг истиқболларини кўряпмиз. Табиий ресурслар билан боғлиқ лойиҳалар бўйича соҳаларни ривожлантириш имконияти бор”, - деди Россия саноат ва савдо вазири.
Мантуровнинг таъкидлашича, ИННОПРОМ-2022 халқаро кўргазмаси янги ҳамкорлик ва лойиҳалар учун қўшимча туртки бериши керак, чунки минтақавий ҳамкорлик бу шерикчиликнинг асосий заминидир.
Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда.