https://sputniknews.uz/20220425/jizzaxda-chigirtkalar-tarqalishiga-qarshi-kurash-boshlandi-24196601.html
Жиззахда чигирткалар тарқалишига қарши кураш бошланди
Жиззахда чигирткалар тарқалишига қарши кураш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Зоминдаги фермерлар, дехқонлар, чўпонлар, шунингдек, маҳаллий аҳоли зарарли чигирткаларга қарши кураш олиб бормоқда. 25.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-25T18:14+0500
2022-04-25T18:14+0500
2022-04-25T18:14+0500
жамият
жиззах
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/19/24196556_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_0ad646f8d9ea23f2d9cb42d55152997e.jpg
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Жиззах вилоятининг 93 минг гектарида зарарли чигирткалар тарқалишига қарши кураш олиб борилади. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги хабар бермоқда. Чигирткалар айни баҳор мавсумида кўпайиши қишлоқ хўжалиги учун жиддий хавф туғдиради. Шу боис Жиззаҳ вилояти Зомин туманида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураршиш тадбирлари ўтказилди.Унда фермер ва дехқонларга зарарли чигирткаларнинг турлари ва хусусиятлари, уларга қарши кураршиш, кимёвий эритмаларни тайёрлаш ўргатилди. Тадбирларга нафақат фермер ва дехқонлар балки, чўпонлар ва маҳаллий аҳоли ҳам жалб этилди.Шу билан бирга, Бахмал, Ғаллаорол, Зафаробод туманларида ҳам зарарли чигиртка уялари мавжудлиги аниқланди. Шу кунгача белгиланган майдоннинг 60 фоизидан ортиғига кимёвий ишлов берилди.Айтилишича, кимёвий ишлов беришдан олдин мутахассислар чигиртканинг тарқалиш радиусини аниқлаб, унинг ўчоғига айлана тарзида кимёвий ишлов беришган. Сепилган дори 10-15 дақиқада ўз натижасини кўрсатади.Тадбирлар давомида яна бир хавфли зараркунанда термитларга қарши кураш ҳам олиб борилмоқда. Термитлар Ўзбекистонинг чўл ва тоғ олди ҳудудларида учрайди. Улар аҳоли турар жойлари ва тарихий обидаларга жуда катта зарар етказиши аниқланмоқда.Маълумот учун, республикада 150 дан ортиқ чигиртка тури тарқалган бўлиб, шулардан 10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлар ва бошқа ўсимликларга катта зарар етказиши мумкин. Чигирткалар яшаш тарзига қараб 2 гуруҳга ажратилади. Булар тўда ҳосил қилиб яшовчи марокаш, осиё ва воха чигирткалари ҳамда тўда ҳосил қилмайдиган (маҳаллий) чигирткалардир.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/19/24196556_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_2e67574988f6a208a539c21171a4c983.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, жиззах
Жиззахда чигирткалар тарқалишига қарши кураш бошланди
Зоминдаги фермерлар, дехқонлар, чўпонлар, шунингдек, маҳаллий аҳоли зарарли чигирткаларга қарши кураш олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Жиззах вилоятининг 93 минг гектарида зарарли чигирткалар тарқалишига қарши кураш олиб борилади. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги
хабар бермоқда. Чигирткалар айни баҳор мавсумида кўпайиши қишлоқ хўжалиги учун жиддий хавф туғдиради. Шу боис Жиззаҳ вилояти Зомин туманида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураршиш тадбирлари ўтказилди.
Унда фермер ва дехқонларга зарарли чигирткаларнинг турлари ва хусусиятлари, уларга қарши кураршиш, кимёвий эритмаларни тайёрлаш ўргатилди. Тадбирларга нафақат фермер ва дехқонлар балки, чўпонлар ва маҳаллий аҳоли ҳам жалб этилди.
“Энг оғир ҳудудларда, жумладан, Фориш, Янгиобод, Зомин туманлари ҳамда Туркистон чўлларида кимёвий ишловлар ўтказиш ишлари бошлаб юборилди. Ушбу ҳудудлар махсус техника билан таъминланган, чигиртка чиқадиган майдонлар харитага туширилган”, - дейилади хабарда.
Шу билан бирга, Бахмал, Ғаллаорол, Зафаробод туманларида ҳам зарарли чигиртка уялари мавжудлиги аниқланди. Шу кунгача белгиланган майдоннинг 60 фоизидан ортиғига кимёвий ишлов берилди.
Айтилишича, кимёвий ишлов беришдан олдин мутахассислар чигиртканинг тарқалиш радиусини аниқлаб, унинг ўчоғига айлана тарзида кимёвий ишлов беришган. Сепилган дори 10-15 дақиқада ўз натижасини кўрсатади.
Тадбирлар давомида яна бир хавфли зараркунанда термитларга қарши кураш ҳам олиб борилмоқда. Термитлар Ўзбекистонинг чўл ва тоғ олди ҳудудларида учрайди. Улар аҳоли турар жойлари ва тарихий обидаларга жуда катта зарар етказиши аниқланмоқда.
Маълумот учун, республикада 150 дан ортиқ чигиртка тури тарқалган бўлиб, шулардан 10 тури қишлоқ хўжалик экинлари, яйловлар ва бошқа ўсимликларга катта зарар етказиши мумкин. Чигирткалар яшаш тарзига қараб 2 гуруҳга ажратилади. Булар тўда ҳосил қилиб яшовчи марокаш, осиё ва воха чигирткалари ҳамда тўда ҳосил қилмайдиган (маҳаллий)
чигирткалардир.