ИННОПРОМ-2022

Oбуна бўлиш
Тошкентда "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" иккинчи халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Кўргазма 25-27 апрель кунлари бўлиб ўтади. У Россиянинг Саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари томонидан ташкил қилинган.
Кўргазма ва ишбилармонлик дастурида Ўзбекистон, Россия, Беларусь, Венгрия, Франция, Тожикистон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистондан юзлаб ишлаб чиқариш корхоналари ва бизнес делегациялари иштирок этади.
“ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро кўргазмаси Россия-Ўзбекистон ҳамкорлиги ва икки томонлама савдони мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, Россиянинг юқори технологияли маҳсулотларини Марказий Осиё мамлакатлари бозорига экспорт қилишда муҳим роль ўйнайди.
Янгиликлар лентаси
0