“Digital Holding” Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни рақамлаштириш билан шуғулланади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ягона тиббий маълумотлар базаси ва интеграциялашган ахборот тизимлари мажмуасини 2025 йилга қадар якунлаш режалаштирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. “Digital Holding”, МегаФон ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги IT-MEDкомпанияси соғлиқни сақлашни рақамлаштириш соҳасидаги ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади. Томонлар меморандумни “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида имзолашди.

“Замонавий рақамли технологиялар тиббий муассасалар ходимларини кундалик ишларнинг бир қисмини бажариш мажбуриятидан халос этиш орқали нафақат жараёнларни тўғри йўлга қўйиш ва автоматлаштиришга, балки хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга ёрдам беради”, - дейди “Digital Holding” бош директори Андрей Майгур.
Унинг сўзларига кўра, компания бу каби лойиҳаларни бошқа мамлакатларда амалга ошириш бўйича катта тажрибага эга. Шу боис Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини кучайтиришда ўз имкониятлари таклиф этишга тайёр.

“Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида рақамли технологияларни қўллаш қамрови тобора кенгаймоқда. Соғлиқни сақлаш соҳасининг беморга йўналтирилган рақамлашувини қуриш биринчи навбатда аҳолига сифатли ва самарали тиббий хизматлар кўрсатишга, шунингдек, бошқарув жараёнини соддалаштиришга ёрдам беради. “Digital Holding” рақамли ечимлари касалликларнинг олдини олиш ва даволашда муваффақиятлироқ натижаларга эришишни кўзда тутади", — дейди IT-MED директори Артур Ҳакимов.

Ўзбекистонда ягона тиббий маълумотлар базаси ва интеграциялашган ахборот тизимлари мажмуасини 2025 йилга қадар якунлаш режалаштирилмоқда. Телетиббиёт консультациялари учун ечимлар ишлаб чиқиш ва электрон рецептлар платформасини ишга туширишдан ташқари томонлар ҳаракатлари тиббий суғурталар фонди маблағларидан фойдаланишни осонлаштири ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини назорат қилишга ёрдам берувчи ахборот тизимларини ривожлантиришга қаратилади.

Тиббий муассасалар мижозларини электрон тиббий карталари ва шифокор кўригига онлайн ёзилиш хизматлари, лаборатория тадқиқотлари ҳақида sms ва e-mail орқали хабардор қилиш тартибига ўтиш кутмоқда.

Ҳамкорлик доирасида, шунингдек, тез тиббий ёрдам ходимлари учун диспетчерлар ҳамда бригадалар орасида аудио ва видеоёзув ҳамда шифокорларга тезкор sms-хабарнома юбориш хизматларига эга тизимни моделлаштириш режалаштирилмоқда.

Digital Holding— Россиянинг "USM Telecom" ҳамда Ўзбекистон ҳукуматининг қўшма корхонаси. ҚК таркибига Ucell телеком-оператори, New Solutions (илгари – ICS Holding Uzbekistan) ва CRPT Turon ҳам киради.
ҚК фаолияти Ўзбекистон Республикасида халқаро стандартларга мувофиқ рақамли инфраструктурани шакллантириш ҳисобига телекоммуникациялардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш ва сифатини оширишга, шунингдек, маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш, рақамли маркировка ва алоҳида товар турлари ҳаракатини назорат қилиш соҳаларида илғор технологияларни жорий этишга қаратилган.
Янгиликлар лентаси
0