Тест синовлари учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси кенгайди

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Oбуна бўлиш
Президентнинг тегишли фармони билан яна икки тоифадаги абитуриентлар ҳам тест синови учун тўловдан озод этилган.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш тест синови учун тўлов ундирилмайдиган абитуриентлар тоифаси кенгайди. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар қилди.
Маълум қилинишича, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Ўқишни тест ўтказилаётган йили тугатган абитуриентлар, ногиронлиги бўлган шахслар, Меҳрибонлик уйи ва Болалар шаҳарчасининг битирувчиларидан бундай тўлов ундирилмайди.
Президентнинг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сон фармони билан қуйидаги 2 тоифадаги абитуриентлар ҳам тест синови учун тўловдан озод этилган:
"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ва уларнинг фарзандлари;
"ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар.
2022 йил 1 июндан бошлаб мазкур 2 тоифадаги абитуриентлардан ҳам тест синови учун тўлов ундирилмайди.
Янгиликлар лентаси
0