Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди

© pixabayЖелезнодорожный переезд
Железнодорожный переезд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Oбуна бўлиш
Қоидалар 7 боб ва 5 иловадан иборат. Улар темир йўл ташишлари хавфсизлик даражасини оширишни таъминлаш, халқаро амалиёт ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Транспорт вазирининг тегишли буйруқ билан Темир йўл кесишмаларидан фойдаланиш қоидалари тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабар бермоқда.
Қоидалар 7 боб ва 5 иловадан иборат. Улар темир йўл ташишлари хавфсизлик даражасини оширишни таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини ҳамда технологик ва техноген характердаги таҳдидни олдини олиш мақсадида, халқаро амалиёт ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёрланган.

Қоидаларда:

- темир йўл кесишмаларини кўрикдан ўтказиш ҳамда очиш ва ёпиш, уларнинг таснифи ва тоифаларини аниқлаш билан боғлиқ нормалар;

- темир йўл кесишмаларининг тузилиши, жиҳозланиши ва улардан фойдаланишга қўйиладиган талаблар;

-темир йўл кесишмалари чегарасида ва уларга олиб борадиган йўлларда жойлашган кесишмалар, автомобиль йўллари участкалари тузилиши, жиҳозланиши, фойдаланилиши, сақланиши ва таъмирланишига бўлган талаблар;

- темир йўл кесишмаларида навбатчи ходимлар хизматини ташкил этилишига бўлган талаблар белгиланди.
Янгиликлар лентаси
0