Петербургда бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар миннатдорлик ёрлиқлари билан тақдирланди

© Фото: "Дунё" ААСанкт-Петербургда ўзбекистонлик талабалар миннатдорлик ёрлиқлари билан тақдирланди
Санкт-Петербургда ўзбекистонлик талабалар миннатдорлик ёрлиқлари билан тақдирланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Oбуна бўлиш
Талабалар Санкт-Петербург шаҳри ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланишган.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Санкт-Петербург шаҳридаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабаларни мазкур шаҳар Ташқи алоқалар қўмитаси миннатдорлик ёрлиқлари билан тақдирлади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.
Мамлакат Бош консулхонаси маълумотига кўра, Санкт-Петербург шаҳар ҳукумати биносида миннатдорлик ёрлиқларини топшириш маросими бўлиб ўтган. Ташаккурномаларни Санкт-Петербург шаҳар ташқи алоқалар қўмитаси раиси Евгений Григорьев тантанали тарзда топширган.
Қайд этилишича, миннатдорлик ёрлиқлари Санкт-Петербург давлат университети талабалари Сарварбек Мамажонов, Шокир Бобожонов , Санкт-Петербург давлат ўрмон ҳўжалиги университети талабаси Темур Юсупов ва Герцен номидаги Санкт-Петербург давлат педагогика университети талабаси Алишер Турсунпўлатовга Санкт-Петербург шаҳри ва Ўзбекистон ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва илмий тадқиқот соҳаларида ўтказилган форум ҳамда конференцияларда фаол иштироки учун тақдим этилган.
Евгений Григорьев талабаларга Санкт-Петербург ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни муносиб давом эттираётганлиги учун миннатдорлик билдирган.
Россия ОТМларида ўзбекистонлик талабалар сони йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан 2019 йилда 32 минг нафар талаба таҳсил олган бўлса, 2022 йилда уларнинг сони 48 минг нафардан ошган.
Охирги уч йилда Ўзбекистонда Россия олий ўқув юртларининг филиаллари сони 4 тадан 14 тага кўпайди. Яна 9 таси очилиш арафасида турибди.
Янгиликлар лентаси
0