ЖССТ болаларда келиб чиқиши номаълум бўлган гепатит аниқланганини хабар қилди

© Fotolia / VchalupНадпись "Гепатит" на синей папке
Надпись Гепатит на синей папке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Oбуна бўлиш
Келиб чиқиши номаълум бўлган ўткир гепатит биланэЭнг кўп касалланиш Буюк Британияда (114 та) аниқланган.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) болаларда келиб чиқиши номаълум бўлган ўткир гепатитнинг 169 та ҳолатини қайд этди. Бу ҳақда ташкилотнинг 23 апрель куни эълон қилган маълумотларида хабар қилинган.
Камида бир бола вафот этган, 17 нафар болага жигар кўчириб ўтказишга тўғри келган. Номаълум гепатит 1 ойликдан 16 ёшгача бўлган болаларда аниқланган.
Энг кўп касалланиш Буюк Британияда (114 та) аниқланган. Бундан ташқари, у Испания, Исроил, АҚШ, Дания, Нидерландия, Италия, Франция ва бошқа мамлакатларда қайд этилган.
Шу билан бирга, ЖССТ маълумотларига кўра, бу ҳолатларда илгари маълум бўлган гепатитнинг A, B, C, E ва D турлари аниқланмаган.
Касалланганларнинг камида 74 нафарида аденовирус аниқланган. Коронавирусга тест топширган 20 нафар беморда SARS-CoV-2, 19 нафарида бир вақтнинг ўзида SARS-CoV-2 ва аденовирус аниқланган.
Таъкидланишича, ташкилот келиб чиқиши номаълум бўлган гепатит аниқланган давлатларга тиббий суриштирув ўтказишда ва маълумотларни тўплашда кўмак бермоқда.
Янгиликлар лентаси
0