Аргентина ТИВ: Россияга қарши санкциялар самарасиз

© Sputnik / Maria Plotnikova / Медиабанкка ўтишБуэнос-Айрес
Буэнос-Айрес - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2022
Oбуна бўлиш
Аргентина ташқи ишлар вазири Россияга қарши санкциялар Украинадаги можарони ҳал этишнинг самарали усули деб ҳисобламайди.
ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Аргентина ҳукумати Россияга қарши санкциялар Украинадаги можарони ҳал этишнинг самарали усули деб ҳисобламайди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ раҳбари Сантяго Каферо “ El Intransigente” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“Аргентина таклиф қилаётган нарса бу мулоқатга қайтиш, вазиятни тинч тартибга солиш. Биз, очиғини айтсак, санкция киритиш ёки тақиқлар самарали бўлишига ишонмаймиз”, - деди у.
Шу билан бирга, вазир Аргентинанинг санкция киритиш учун юридик механизмлари йўқлигини маълум қилди.
“Аргентинанинг бугун бир томонлама санкция киритиш учун меъёрий-ҳуқуқий базаси йўқ. Ҳақиқатдан бунга тўсқинлик қилувчи қонун мавжуд”, - деди Каферо.
Хитой раҳбари бир томонлама санкцияларга қарши чиқди
Янгиликлар лентаси
0