Самарқандда халқаро тиббий анжуман бўлиб ўтмоқда

© СамМУМеждународная конференция в СамМУ
Международная конференция в СамМУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2022
Oбуна бўлиш
Анжуманда Россия, Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия ва Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари ва олимлари иштирок этмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Самарқанд давлат тиббиёт университетида 22 апрель куни халқаро илмий-амалий конференция бошланди, деб хабар қилмоқда ОТМ.
"Соғлиқни сақлашда инновацион технологиялар: ички тиббиёт учун янги имкониятлар" мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияда Россия, Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия ва Ўзбекистоннинг етакчи тиббиёт олий ўқув юртлари ва илмий-текшириш марказлари раҳбарлари ҳамда олимлари иштирок этмоқда.
© СамМУМеждународная конференция в СамМУ
Международная конференция в СамМУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2022
Международная конференция в СамМУ
Анжуман тиббиёт соҳасини ривожлантириш, фундаментал ва клиник фанларни ўқитиш сифатини янада ошириш, малакали тиббий кадрларни тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон ва бошқа давлатлар тиббий олийгоҳлари, илмий текшириш марказлари билан алоқаларини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
© СамМУМеждународная конференция в СамМУ
Международная конференция в СамМУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2022
Международная конференция в СамМУ
Конференциянинг ялпи мажлисдан сўнг халқаро анжуман иши 7та шўъба йиғилишларида давом этилади. Ушбу бўлинмаларда - кардиологик касалликлар диагностикаси ва даволашида инновацион технологиялар, пульмонологиянинг долзарб масалалари, гастроэнтерология, ревматология ва нефрология, эндокринология ва гематологиянинг долзарб муаммолари ҳамда ёш тадқиқотчиларнинг илмий-тадқиқот фаолияти натижаларига бағишланган 120 дан ортиқ маъруза ва тегишли йўналишлардаги ютуқлар муҳокама қилинади.
Ушбу анжуман таниқли шифокор, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғликни сақлаш ходими”, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби, 1-сон клиникаси бош шифокори лавозимида самарали меҳнат қилган Нурмамат Абдуллаевич Абдуллаев (1945-2017) хотирасига бағишланди.
© СамМУМеждународная конференция в СамМУ
Международная конференция в СамМУ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2022
Международная конференция в СамМУ
Тиббий ҳамкорлик

Россия ва Ўзбекистон орасида тиббиёт соҳасида кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўзбекистоннинг 9та тиббий олийгоҳи Россия ОТМлари билан бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура даражасида ўнлаб қўшма таълим дастурлари очган.

2020 йилда Россия илмий муассасаларида 300 га яқин ўзбекистонлик мутахассислар малака оширди.

И.М. Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университети ва ТТА негизида университетлараро ҳамкорлик маркази очилди.

Н.И.Пирогов номидаги Россия МИТТУнинг филиалини Ўзбекистонда ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилган.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0