Рогозин учинчи жаҳон уруши нима сабабдан бошланиши мумкинлигини айтди

© POOL / Медиабанкка ўтишГоскомиссия и предстартовая пресс-конференция экипажей МКС-67 на Байконуре
Госкомиссия и предстартовая пресс-конференция экипажей МКС-67 на Байконуре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2022
Oбуна бўлиш
Роскосмос раҳбари Рогозин: учинчи жаҳон уруши бошқа давлат сунъий йўлдошга қарши қуролли ҳужум оқибатида бошланиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Келажакда ўзга давлат сунъий йўлдошга қарши қуроллардан фойдаланиш - учинчи жаҳон урушининг бошланиши бўлиши мумкин, деди "Роскосмос" бош директори Дмитрий Рогозин.

"Шуни ёдда тутиш керакки, бегона космик аппаратнинг йўқ қилиниши - бу учинчи жаҳон урушидир. Яъни, бу, casus belli, албатта, яни муқаррардир", - деди Рогозин "Россия 24" телеканали эфирида.

У сунъий йўлдошга қарши қуролларни синовдан ўтказишга мораторий қўйишга чақираётган АҚШ вакилларига ишонмасликка чақирди. Чунки Қўшма Штатларнинг ўзи аллақачон зарур синовларни ўтказиб бўлган ва космик аппаратларга қарши тизимларни ўз қурллари сафига қўшган. Энди бўлса ўзларидан "тинчлик каптари" ясашмоқда, - деди Рогозин.
Роскосмос директори, шунингдек, инсоният тез орада коинотда оммавий қирғин қуроллари жойлаштирилишига гувоҳ бўлши мумкин. Америка Қўшма Штатларида аллақачон бундай ишланмалар мавжуд - хусусан, уларнинг махфий Х-37Б мини-шатли ҳам разведка машиналарини, ҳам қуролларни олиб юриши мумкин, деб ҳисоблайди давлат корпорацияси бош директори.
“Хитой ва Россиянинг коинотда қурол-яроғ жойлаштиришни тақиқловчи шартнома бўйича қўшма таклифи бор. АҚШ бўлса, ушбу таклифларга жавоб бериш ўрнига бемаъни баёнотлар билан чиқмоқда”, - деди Рогозин.
Янгиликлар лентаси
0