https://sputniknews.uz/20220423/ozbekistonda-elektromobillar-va-ular-uchun-toliq-infratuzilma-quriladi--24154551.html
Ўзбекистонда электромобиллар ва улар учун тўлиқ инфратузилма қурилади
Ўзбекистонда электромобиллар ва улар учун тўлиқ инфратузилма қурилади
Sputnik Ўзбекистон
Хитойниг йирик компанияси билан биргаликда электромобиллар, эҳтиёт қисмлар ва қувватлаш станциялари қурилади. 23.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-23T10:08+0500
2022-04-23T10:08+0500
2022-04-23T10:09+0500
иқтисод
электромобиль
хитой
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21358381_0:161:3067:1886_1920x0_80_0_0_67b99253d64fbeb63b531a4f088c449f.jpg
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Май ойидан бошлаб Ўзбекистонда Хитойнинг "BYD" автоконцерни билан ҳамкорликда электромобиллар ва электроавтобуслар ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум бўлди. Ҳамкорлик доирасида томонлар янги энергия манбааларида ҳаракатланувчи енгил автомобиллар ҳамда автобусларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганишни келишиб олишган эди. Шунингдек, лойиҳа ўз ичига савдо ва сервис хизмат кўрсатиш шу жумладан, электромобиллар аккумуляторлари ҳамда электродвигателларга техник хизмат кўрсатиш тармоғларини яратишни ўз ичига олади.Келишувга кўра, май ойидан бошлаб тақдим этилган намуналар асосида Ўзбекистондаги электромобиллар бозори ўрганилади ва ушбу маълумотлар асосида лойиҳа учун бизнес-режа ишлаб чиқилади. Кейинги босқичида ишлаб чиқариш тўғрисида шартнома имзолаш ва қўшма корхона ташкил этиш бўлади.BYD Auto Industry Co., Ltd. ("Build Your Dreams") – BYD Co Ltd трансмиллий компаниясига тегишли корхона бўлиб, у янги энергия манбаларидан (NEV) фойдаланган ҳолда транспорт воситаларини ишлаб чиқаради. Турли мамлакатларда 8 та заводга, R&D марказлари эга бўлиб, NEW савдоси бўйича дунёда 2-ўринни, Хитойда эса 1-ўринни эгаллайди.
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0b/0f/21358381_576:80:3038:1927_1920x0_80_0_0_0a4b70b0d27198d6d8f88c21ddb5d2c3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, электромобиль, хитой
иқтисод, электромобиль, хитой
Ўзбекистонда электромобиллар ва улар учун тўлиқ инфратузилма қурилади
10:08 23.04.2022 (янгиланди: 10:09 23.04.2022) Хитойниг йирик компанияси билан биргаликда электромобиллар, эҳтиёт қисмлар ва қувватлаш станциялари қурилади.
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Май ойидан бошлаб Ўзбекистонда Хитойнинг "BYD" автоконцерни билан ҳамкорликда электромобиллар ва электроавтобуслар ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганилади. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ вакиллари иштирокида бўлиб ўтган
брифингда маълум бўлди.
Ҳукумат қарорига мувофиқ, “Ўзавтосаноат” АЖ Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш дастурини ишга туширди. Феврал ойида “Ўзавтосаноат” АЖ Хитойнинг энг йирик элекромобил ишлаб чиқарувчи компанияси BYD Auto Industry Ltd. билан ўзаро Англашинув Меморандуми имзолаганди.
Ҳамкорлик доирасида томонлар янги энергия манбааларида ҳаракатланувчи енгил автомобиллар ҳамда автобусларни ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганишни келишиб олишган эди.
Шунингдек, лойиҳа ўз ичига савдо ва сервис хизмат кўрсатиш шу жумладан, электромобиллар аккумуляторлари ҳамда электродвигателларга техник хизмат кўрсатиш тармоғларини яратишни ўз ичига олади.
Келишувга кўра, май ойидан бошлаб тақдим этилган намуналар асосида Ўзбекистондаги электромобиллар бозори ўрганилади ва ушбу маълумотлар асосида лойиҳа учун бизнес-режа ишлаб чиқилади. Кейинги босқичида ишлаб чиқариш тўғрисида шартнома имзолаш ва қўшма корхона ташкил этиш бўлади.
"Энергетика вазирлиги томонидан электромобилларни қувватлантириш тизимларини йўлга қўйиш бўйича тегишли топшириқлар берилган. Айни пайтда жойларда қувватлаш ускуналари ўрнатилаяпти" - дейилади хабарда
BYD Auto Industry Co., Ltd. ("Build Your Dreams") – BYD Co Ltd трансмиллий компаниясига тегишли корхона бўлиб, у янги энергия манбаларидан (NEV) фойдаланган ҳолда транспорт воситаларини ишлаб чиқаради. Турли мамлакатларда 8 та заводга, R&D марказлари эга бўлиб, NEW савдоси бўйича дунёда 2-ўринни, Хитойда эса 1-ўринни эгаллайди.