“Марказий Осиё – Россия” форматида вазирлар онлайн учрашуви бўлиб ўтди

© Sputnik / Александр АстафьевВице-премьер, министра инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков
Вице-премьер, министра инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон яшил йўлакларни кенгайтириш, қўшма инвестицион имкониятларни сафарбар этиш ва Афғонистонга ёрдам беришда давом этиш тарафдори - Умурзаков.
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. “Марказий Осиё – Россия” 5-dазирлар йиғилиши 22 апрель куни онлайн форматда бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Россия ҳукуматлари вакиллари иштирок этди.
Учрашувда кун тартибига минтақа давлатлари ва Россия ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликка оид қуйидаги мавзулар кирди:
Марказий Осиёда барқарорликни сақлаш, террористик ва экстремистик таҳдидлар ва кибер- ва биологик хавфсизликга қарши кураш;
ислоҳотларни амалга ошириш ва барқарор ривожланишни рағбатлантириш, жадал иқтисодий ўсиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш;
экспорт салоҳиятини юксалтириш, ҳудудлараро туризмни ривожлантириш;
минтақа давлатлари ўртасида саноат кооперациясини йўлга қўйиш каби масалалар кирди.
Иштирокчи мамлакатлар вакиллари ўз чиқишларида юқоридаги йўналишларнинг ҳар бири бўйича икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолатини, амалдаги муносабатларнинг устувор йўналишларини, шунингдек, яқин ва ўрта муддатли истиқболда уни кенгайтириш истиқболларини баён қилди.
Мажлисда Ўзбекистон томонидан сўза чиққан Сардор Умурзоқовнинг нутқи ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш ва минтақанинг барқарор ривожланишини мустаҳкамлаш борасида ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига бағишланди.
Хусусан, савдо-иқтисодий алоқаларни рағбатлантириш, “яшил йўлаклар” ва логистика имкониятларини ривожлантириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, платформага аъзо мамлакатларнинг қўшма инвестиция имкониятларини бирлаштириш ва сафарбар этиш, ковиддан кейинги тикланишни тезлаштириш, минтақа мамлакатлари ва Россия ўртасида сайёҳлик, бизнес ва юк алмашинувини фаоллаштириш муҳимлиги қайд этилди.
Шунингдек, бош вазир ўринбосари нутқида афғон муаммосига алоҳида эътибор берилди. Ўзбекистоннинг Афғонистонга афғон халқига самарали гуманитар ёрдам кўрсатишда, электр энергияси таъминоти бўйича амалдаги шартномаларни бажаришда, афғон талабалари ва мутахассисларига мамлакат таълим муассасаларида ўқитиш хизматларини кўрсатишда, шунингдек, илгари келишилган қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни илгари суришда давом этиши таъкидланди.
Тадбир якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш ва барча учун муҳим бўлган вазифаларни ҳал қилиш мақсадида кўп томонлама мулоқотни давом эттиришга тайёрлик билдирилди.
Янгиликлар лентаси
0