Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Энг мазали музқаймоқни қандай танлаш керак

© AFP 2023 / BERTRAND GUAYМороженое
Мороженое - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.04.2022
Oбуна бўлиш
Музқаймоқ ичидаги муз парчалари (кристаллари) ширинлик қайта музлатилгани ҳақида далолат беради – эҳтимол маҳсулот яроқсиз бўлиб қолган.
Россиянинг "Роскачество" мутахассислари энг яхши музқаймоқни танлаш бўйича ўз тавсияларини эълон қилишди.
Музқаймоқ номи унинг ёғлик даражаси билдириши керак. Сутли музқаймоқда унинг даражаси 7,5 фоиздан кўп эмас, қаймоқли ширинликда 8 фоиздан 11,5 фоизгача, пломбирда эса 20 фоиз бўлиши мумкин.
ГОСТга асосан, музқаймон қаймоқ ёки сутдан, табиий ароматизаторлар, сарёғ ва тухумдан тайёрланиши керак. Агар таркибида пальма ёғи бўлса, бу таркибида сутмаҳсулот бўлган музқаймоқ дейилади ва унинг нархи арзон бўлиши керак.
Стабилизаторларсиз замонавий музқаймоқни топиш қийин. Стабилизаторлар ва қуюқлаштирувчи моддалар музқаймоннинг шаклини сақлашга ёрдам беради. Аммо бошқа моддаларининг табиий эканлигига эътибор қаратиш мумкин.
Агар кимдир музқаймоқ таркибида Е-қўшимчалар камроқ бўлишини хоҳласа, улар таркибида агар-агар ёки желатин бўлган музқаймоқни қидириши керак.
Сифатли музқаймоқ бир хил рангда эга бўлиши зарур. Сариқлик – бу маҳсулотнинг юқори ёғ даражасини билдириши мумкин. Шакар-қиёмли қисмида оқ рангли қатлам излари бўлса бу сифатсиз музқаймоқ. Муз парчалари (кристаллари) ширинлик қайта музлатилгани ҳақида далолат беради – эҳтимол маҳсулот яроқсиз бўлиб қолган.
Янгиликлар лентаси
0