https://sputniknews.uz/20220423/aqsh-ukrainada-rossiyaga-qarshi-fitna-tayyorlamoqda---mudofaa-vazirligi-24162052.html
АҚШ Украинада Россияга қарши фитна тайёрламоқда - видео
АҚШ Украинада Россияга қарши фитна тайёрламоқда - видео
Sputnik Ўзбекистон
Россияни қоралашдан асл мақсад - БМТ хавфсизлик Кенгаши аъзолари ва Россияни қўллаб-қувватлаётган давлатлар, айниқса Ҳиндистон ва Хитойга қарши босим ўтказиш 23.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-23T19:23+0500
2022-04-23T19:23+0500
2023-04-05T18:37+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
украина
қурол-яроғ
кимёвий қурол
провокация
ақш
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/961/63/9616397_0:0:3297:1856_1920x0_80_0_0_b0935feada1b0797ccdd63d70ab89ff3.jpg
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. АҚШ Россияни оммавий қирғин қуролидан фойдаланишда айблаш мақсадида, Украина ҳудудида кимёвий, биологик ёки кучли бўлмаган ядровий қурол ёрдамида фитна тайёрламоқда, деди Россия МВнинг радиация, кимёвий ва биологик хавфлардан ҳимоя кучлари (РХБЗ) бошлиғи Игор Кириллов."Ушбу режа Россиянинг махсус ҳарбий операцияларни амалга оширишдаги муваффақиятларига жавоб сифатида аллақачон ишлаб чиқилган ", деди у.Бундай фитнанинг 3та сенарийси бор:"Биринчиси — Украина кучлари томнидна бегона байроқ остида саҳналаштирилган операция — бунинг эҳтимоли энг катта", - деди генерал.Фитна Харков ёки Киевдаги кимёвий ва биологик объектларда амалга оширилиши мумкин. Бунда аҳоли ўртасида қурбонлар билан кимёвий ва биологик қуролларнинг ҳақиқий қўлланилиши ёки Россия томонидан “саботаж” нинг драматизацияси ҳақида гапириши мумкин.Фитна ядровий энергия объектларида ҳам юштирилиши мумкин. Бу Запорожьедаги атом электр станцияси бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Каменский (Днепропетровск вилояти) собиқ Приднестровский кимё заводида радиоактив чиқиндилар омборига зарба бериш мумкин.Иккинчи вариант — "максимал махфийликда қўшинлар иродасини ва қаршилик қобилиятини бостириш мақсадида кичик қувватли оммавий қирғин қуролидан фойдаланиш мумкин", дея давом этди генерал. Ушбу сценарий Мариупольдаги “Азовстал” заводида қўлланилиши керак эди, лекин Владимир Путиннинг ҳежумни бекор қилиш буйруғи буни амалга ошириш режаларини бузди.Учинчи версия - "оддий қуроллар билан муваффақиятга эриша олмаган тақдирда, оммавий қирғин қуролларини очиқдан-очиқ ишлатиш, эҳтимол, жанг майдонида”, деди Кириллов.Ушбу сценарийни амалга ошириш мақсадида Славянск ва Краматорск қалъа шаҳарларга айлантирилди, дея тушунтирди генерал.АҚШ томонидан кимёвий қуролдан фойдаланишни саҳналаштириш ташкил эҳтимоли - Украинага заҳарли моддалар ва антидотлар олиб келиш миқдори кескин ошгани ҳақидаги фактлар билан тасдиқланади. Кимёвий қурол кимда?РХБЗ қўшинлари бошлиғи Россия ўзининг кимёвий арсеналини 2017 йилда тўлиқ йўқ қилганини эслади, буни ОЗХО ҳам тасдиқлаган. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар кимёвий қуроллар бўйича конвенциянинг ягона иштирокчиси бўлиб қолмоқда. Уларда ҳали ҳам кимёвий уруш қуролларининг улкан захиралари бор.Бундан ташқари, АҚШ давлат департаменти (ОЗХОнинг ягона иштирокчиси сифатида) оммавий қирғин қуролларини қўллаш ҳолатларини текшириш тартибини ўзига қулай равишда белгилаб қўйган. Натижада кимёвий қурол аралашуви оқибатида содир бўлган ҳодисаларни текширишда далилларни яшириш ва Сурияда бўлгани каби, истаган томонни жиноятчи деб эълон қилиш мумкин.Биологик қуроллардан фойдаланишни текшириш эса БМТ Бош котибининг санкцияси билан амалга оширилади. Экспертлар гуруҳи ҳам бош котиб тавсиясига кўра белгиланади.РХБЗ қўшинлари бошлиғи, шунингдек, Россия 2017да ўзининг кимёвий арсеналини бутунлай йўқ қилганини эслатди. АҚШ эса - кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенциянинг ягона иштирокчиси бўлиб қолмоқда.Генерал Марказий разведка бошқармаси директорининг Россиянинг Украинада тактик ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотини абсурд деб атади. Унинг қайд этишича, ядровий синовларни мониторинг қилиш халқаро тизимининг техник жиҳозланишининг ҳозирги даражаси билан бу турдаги қуроллардан фойдаланишни яшириб бўлмайди. “Агар Марказий разведка бошқармаси директори буни тушунмаса, демак у ё нопрофессионал ёки ёлғон гапираяпти”, — дея қўшимча қилди Кириллов.Бундан ташқари, СССРда биологик қуролларни яратиш 1972 йилдаёқ қонун билан таъқиқланган ва барча ҳарбий дастурлар бекор қилинган эди. АҚШ бўлса – ўз миллий қонунчилигида бундай ишларни амалга ошириш имкониятини берувчи нормаларни сақлаб қолган. Бугунги кунда Вашингтон назорати остида бўлган 30та мамлакатда остида 336та биологик лабораториялар мавжуд. Бу албатта ташвиш туғдирмасдан қолмайди, дея таъкидлади РҲБЗ қўшинлари бошлиғи.Суюқлик сепувчи дронларКириллов айтишига кўра, 21 апрель куни эса Россия қўшинлари позицияларига ичида кўплаб ампулалари бўлган контейнер ташланди, деди генерал. Унинг сўзларига кўра, улар портлаганда ОЗХОнинг таъқиқланган рўйхатирга киритилмаган заҳарли моддалар чиқиши режалаштирилган эди. Ҳозирда ампулалар таркиби Мудофаа вазирлиги лабораториясида таҳлил қилинмоқда. Текширув натижалари ОЗХО техник котибиятига юборилади.Айтиш жоизки, Америка Қўшма Штатлари жаҳон тарихида оммавий қирғин қуролининг уч хил турини қўллаган ягона давлат бўлиб қолмоқда, бироқ бу жиноятларнинг барчаси халқаро ташкилотлар томонидан етарлича баҳоланмаган, деди Кириллов.“Шундай қилиб, Киев режими Россия қўшинларининг махсус ҳарбий операциясини обрўсизлантиришга уриниб, Америка маъмуриятининг таклифига кўра, яқин келажакда ўн минглаб украиналикларнинг ўлимига олиб келадиган сценарийларни амалга оширишга қодир. Бу тинч аҳолига улкан зарар етказади ва экологик ҳамда гуманитар фалокатга олиб келади”, — дея хулоса қилди генерал.
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Кириллов: "США готовят на Украине провокации для обвинения России"
Sputnik Ўзбекистон
У Минобороны есть сведения о о том, что США готовят на Украине провокации для обвинения России в применении оружия массового поражения — химического, биологического или ядерного, заявил начальник войск радиационной, химической и биологической защиты Игорь Кириллов.
2022-04-23T19:23+0500
true
PT2M08S
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/961/63/9616397_195:0:2924:2047_1920x0_80_0_0_f502c9599e78ad5b8453cab838e9f412.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
украина, қурол-яроғ, кимёвий қурол, провокация, ақш, видео, россия
украина, қурол-яроғ, кимёвий қурол, провокация, ақш, видео, россия
АҚШ Украинада Россияга қарши фитна тайёрламоқда - видео
19:23 23.04.2022 (янгиланди: 18:37 05.04.2023) Россияни қоралашдан асл мақсад - БМТ хавфсизлик Кенгаши аъзолари ва Россияни қўллаб-қувватлаётган давлатлар, айниқса Ҳиндистон ва Хитойга қарши босим ўтказиш
ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. АҚШ Россияни оммавий қирғин қуролидан фойдаланишда айблаш мақсадида, Украина ҳудудида кимёвий, биологик ёки кучли бўлмаган ядровий қурол ёрдамида фитна тайёрламоқда, деди Россия МВнинг радиация, кимёвий ва биологик хавфлардан ҳимоя кучлари (РХБЗ) бошлиғи Игор Кириллов.
"Ушбу режа Россиянинг махсус ҳарбий операцияларни амалга оширишдаги муваффақиятларига жавоб сифатида аллақачон ишлаб чиқилган ", деди у.
Бундай фитнанинг 3та сенарийси бор:
"Биринчиси — Украина кучлари томнидна бегона байроқ остида саҳналаштирилган операция — бунинг эҳтимоли энг катта", - деди генерал.
Фитна Харков ёки Киевдаги кимёвий ва биологик объектларда амалга оширилиши мумкин. Бунда аҳоли ўртасида қурбонлар билан кимёвий ва биологик қуролларнинг ҳақиқий қўлланилиши ёки Россия томонидан “саботаж” нинг драматизацияси ҳақида гапириши мумкин.
Фитна ядровий энергия объектларида ҳам юштирилиши мумкин. Бу Запорожьедаги атом электр станцияси бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Каменский (Днепропетровск вилояти) собиқ Приднестровский кимё заводида радиоактив чиқиндилар омборига зарба бериш мумкин.
Иккинчи вариант — "максимал махфийликда қўшинлар иродасини ва қаршилик қобилиятини бостириш мақсадида кичик қувватли оммавий қирғин қуролидан фойдаланиш мумкин", дея давом этди генерал. Ушбу сценарий Мариупольдаги “Азовстал” заводида қўлланилиши керак эди, лекин Владимир Путиннинг ҳежумни бекор қилиш буйруғи буни амалга ошириш режаларини бузди.
Учинчи версия - "оддий қуроллар билан муваффақиятга эриша олмаган тақдирда, оммавий қирғин қуролларини очиқдан-очиқ ишлатиш, эҳтимол, жанг майдонида”, деди Кириллов.
Ушбу сценарийни амалга ошириш мақсадида Славянск ва Краматорск қалъа шаҳарларга айлантирилди, дея тушунтирди генерал.
АҚШ томонидан кимёвий қуролдан фойдаланишни саҳналаштириш ташкил эҳтимоли - Украинага заҳарли моддалар ва антидотлар олиб келиш миқдори кескин ошгани ҳақидаги фактлар билан тасдиқланади.
Йил бошидан буён 220 мингдан зиёд атропин ампулалари олиб келинган. Кириллов айтишига кўра, бу нерв-паралитик заҳарли моддалар ёрдамида провокация тайёрлашнинг аниқ далили бўлиши мумкин.
РХБЗ қўшинлари бошлиғи Россия ўзининг кимёвий арсеналини 2017 йилда тўлиқ йўқ қилганини эслади, буни ОЗХО ҳам тасдиқлаган. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар кимёвий қуроллар бўйича конвенциянинг ягона иштирокчиси бўлиб қолмоқда. Уларда ҳали ҳам кимёвий уруш қуролларининг улкан захиралари бор.
Бундан ташқари, АҚШ давлат департаменти (ОЗХОнинг ягона иштирокчиси сифатида) оммавий қирғин қуролларини қўллаш ҳолатларини текшириш тартибини ўзига қулай равишда белгилаб қўйган. Натижада кимёвий қурол аралашуви оқибатида содир бўлган ҳодисаларни текширишда далилларни яшириш ва Сурияда бўлгани каби, истаган томонни жиноятчи деб эълон қилиш мумкин.
Биологик қуроллардан фойдаланишни текшириш эса БМТ Бош котибининг санкцияси билан амалга оширилади. Экспертлар гуруҳи ҳам бош котиб тавсиясига кўра белгиланади.
Россиянинг Оммавий қирғин қуроли (ОҚҚ) қўллашда айблашдан мақсад нима? Мақсад БМТ хавфсизлик Кенгаши аъзоларини, халқаро ташкилотлар ва Россияни қўллаб-қувватлаётган давлатлар, айниқса Ҳиндистон ва Хитойга қарши босим ўтказиш", — дейди Кириллов.
РХБЗ қўшинлари бошлиғи, шунингдек, Россия 2017да ўзининг кимёвий арсеналини бутунлай йўқ қилганини эслатди. АҚШ эса - кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги Конвенциянинг ягона иштирокчиси бўлиб қолмоқда.
Генерал Марказий разведка бошқармаси директорининг Россиянинг Украинада тактик ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотини абсурд деб атади. Унинг қайд этишича, ядровий синовларни мониторинг қилиш халқаро тизимининг техник жиҳозланишининг ҳозирги даражаси билан бу турдаги қуроллардан фойдаланишни яшириб бўлмайди. “Агар Марказий разведка бошқармаси директори буни тушунмаса, демак у ё нопрофессионал ёки ёлғон гапираяпти”, — дея қўшимча қилди Кириллов.
Бундан ташқари, СССРда биологик қуролларни яратиш 1972 йилдаёқ қонун билан таъқиқланган ва барча ҳарбий дастурлар бекор қилинган эди. АҚШ бўлса – ўз миллий қонунчилигида бундай ишларни амалга ошириш имкониятини берувчи нормаларни сақлаб қолган. Бугунги кунда Вашингтон назорати остида бўлган 30та мамлакатда остида 336та биологик лабораториялар мавжуд. Бу албатта ташвиш туғдирмасдан қолмайди, дея таъкидлади РҲБЗ қўшинлари бошлиғи.
Кириллов айтишига кўра, 21 апрель куни эса Россия қўшинлари позицияларига ичида кўплаб ампулалари бўлган контейнер ташланди, деди генерал. Унинг сўзларига кўра, улар портлаганда ОЗХОнинг таъқиқланган рўйхатирга киритилмаган заҳарли моддалар чиқиши режалаштирилган эди. Ҳозирда ампулалар таркиби Мудофаа вазирлиги лабораториясида таҳлил қилинмоқда. Текширув натижалари ОЗХО техник котибиятига юборилади.
Айтиш жоизки, Америка Қўшма Штатлари жаҳон тарихида оммавий қирғин қуролининг уч хил турини қўллаган ягона давлат бўлиб қолмоқда, бироқ бу жиноятларнинг барчаси халқаро ташкилотлар томонидан етарлича баҳоланмаган, деди Кириллов.
“Шундай қилиб, Киев режими Россия қўшинларининг махсус ҳарбий операциясини обрўсизлантиришга уриниб, Америка маъмуриятининг таклифига кўра, яқин келажакда ўн минглаб украиналикларнинг ўлимига олиб келадиган сценарийларни амалга оширишга қодир. Бу тинч аҳолига улкан зарар етказади ва экологик ҳамда гуманитар фалокатга олиб келади”, — дея хулоса қилди генерал.