https://sputniknews.uz/20220422/ozbekiston-venetsiya-sanat-korgazmasi-uchun-al-xorazmiy-asarlarini-tanladi-24138965.html
Ўзбекистон Венеция санъат кўргазмаси учун ал-Хоразмий асарларини танлади
Ўзбекистон Венеция санъат кўргазмаси учун ал-Хоразмий асарларини танлади
Sputnik Ўзбекистон
Санъат кўргазмасида "Dixit Algorizmi – The Garden of Knowledge" - билимлар боғи тимсолидаги инсталляция намоиш этилади. 22.04.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-04-22T11:37+0500
2022-04-22T11:37+0500
2022-04-22T11:37+0500
маданият
кўргазма
италия
саида мирзиёева
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/16/24138500_0:218:1280:938_1920x0_80_0_0_a8a514b934eef2a2bff608536bc1956a.jpg
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Венецияда ҳар икки йилда бўлиб ўтадиган санъат кўргазмасида Ўзбекистон ал-Хоразмий ижодига бағишланган лойиҳани намойиш этади. Бу ҳақида Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди маълум қилмоқда. "Dixit Algorizmi – The Garden of Knowledge" - бу ал-Хоразмийнинг асосий фундаментал асарларидан иборат “Билимлар боғи” тимсолида инсталяция бўлиб, ўзбекистонлик санъат вакиллари ўзларининг хорижлик ҳамкасабалари билан учрашишади, тажриба алмашишади. Ушбу лойиҳа Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва халқаро мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилди.Маълумот учун, Венеция санъат биенналеси 127 йил аввал ўз фаолиятини бошлаган. У ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Ушбу кўргазма мамлакатларнинг маданий меросини тарғиб қилиш, миллий имижини илгари суришда муҳим платформа вазифасини ўтамоқда. Кўргазма 27 ноябрга қадар давом этади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/04/16/24138500_0:98:1280:1058_1920x0_80_0_0_4e0fa32b0210eb6557e78a71f9adb3be.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, кўргазма, италия, саида мирзиёева
маданият, кўргазма, италия, саида мирзиёева
Ўзбекистон Венеция санъат кўргазмаси учун ал-Хоразмий асарларини танлади
Санъат кўргазмасида "Dixit Algorizmi – The Garden of Knowledge" - билимлар боғи тимсолидаги инсталляция намоиш этилади.
ТОШКЕНТ, 22 апр — Sputnik. Венецияда ҳар икки йилда бўлиб ўтадиган санъат кўргазмасида Ўзбекистон ал-Хоразмий ижодига бағишланган лойиҳани намойиш этади. Бу ҳақида Маданият ва санъатни ривожлантириш фонди
маълум қилмоқда.
"Dixit Algorizmi – The Garden of Knowledge" - бу ал-Хоразмийнинг асосий фундаментал асарларидан иборат “Билимлар боғи” тимсолида инсталяция бўлиб, ўзбекистонлик санъат вакиллари ўзларининг хорижлик ҳамкасабалари билан учрашишади, тажриба алмашишади.
“Бу йил миллий павильон "Билимлар боғига" айланди. Унда ўзбекистонлик рассомлар, куратор ва санъатшунослар бошқа юртлардан келган ҳамкасблари билан учрашиб, янги ғояларни муҳокама қилиб, тажриба алмашишади. Бутун кўргазма давомида павильонимизда ўзбек ва халқаро мутахассислар иштирокидаги бой оммавий маданий дастур тақдим этилади. Дастурнинг биринчи қисмида Ўзбекистондан 14 нафар ижодкор қатнашади”, деб ёзади Саида Мирзиёева ўз телеграм каналида.
Ушбу лойиҳа Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва халқаро мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилди.
Маълумот учун, Венеция санъат биенналеси 127 йил аввал ўз фаолиятини бошлаган. У ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Ушбу кўргазма мамлакатларнинг маданий меросини тарғиб қилиш, миллий имижини илгари суришда муҳим платформа вазифасини ўтамоқда. Кўргазма 27 ноябрга қадар давом этади.